Жавоб берамиз
Хизмат сафари харажатлари
Ходим ўзининг муқим яшаш жойига хизмат сафарига юборилганда кундалик харажатлар тўлови
Ходим ўзининг муқим яшаш жойига хизмат сафарига юборилганда кундалик харажатлар тўлови
Ушбу тўловлар тўланиши мажбурийми ёки ташкилот ихтиёрига боғлиқми?
Адлия вазирлигида 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномада кўрсатиб ўтилган барча тўловлар бюджет ташкилотларида ишлаб келаётган ходимларнинг малака ошириш вақтида қўлланиладими?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатга олинган) асосан хизмат сафари деб ишчини ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга юборилиши тушунилади.
1. Хизмат сафарида қилинган харажатларни қоплаш бўйича қайси норматив ҳужжат асос бўлиб ҳисобланади? 2. Корхона ходим томонидан хизмат сафари давомида қилинган АҚШ долларидаги ва сумдаги харажатларни тасдиклаш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
Хизмат сафарида қилинган харажатлар ходимга «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқнома» асосида қопланади.
Хизмат сафари харажатларини нормадан ортиқ кисми ЖШДС ҳисоботининг Илова №1 нинг 2-3 устунлари ва 6-7 устунларида кандай акс эттириладими?
Хизмат сафари харажатлари учун берилган пулларнинг белгиланган нормалардан ортиқча қисми ЖШДС ҳисоботи 1-иловасининг 2,3,6,7 устунларида улар ҳисоблаб ёзилган ва ходимга ҳақиқатда берилган сана билан тўлиқ миқдорда, яъни солиқ ва мажбури тўловлар ушлаб қолинмаган ҳолда кўрсатилади.
1. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатаётган ходимнинг хизмат юзасидан бориб келишдаги қопланадиган харажатлар, шу жумладан меҳмонхона харажатлари қиймати ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиладими? 2. Жавобни ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида тақдим этишингизни илтимос қиламиз.
Корхона билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юзага келадиган муносабатлар Фуқарлик Кодекси билан тартибга солинади. Шунинг учун бундай ҳолатларда белгиланган нормаларда Меҳнат Кодексига асосан тўланадиган (қоплаб бериладиган) тўловлар жимоний шахсга берилмайди. Жисмоний шахсга фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган харажатлар қоплаб берилиши қонун ҳужжатларига зид эмас. Лекин бундай тўловлар жимоний шахснинг жами даромади таркибига киритилад
1. Такси харажатларини ходимга қоплаб берилиши лозим бўлган сумманинг белгиланган нормага мувофиқлигини таъминлаш учун тавсия беришингизни сўраймиз. 2. Темирйул ва авиачипталарининг маълум санага амал қилаётган тарифларини интернет маълумотларига асосланиб тасдиқлаш тўғрими? (бу борада ишончли манба сифатида кайси сайтларни мисол келтира оласиз)? 3. Агар ҳисобдор шахс корхона раҳбарининг ўзи бўлса, аванс ҳисоботига бир вақтнинг ўзида ҳам ҳисобдор шахс, ҳам аванс ҳисоботини тасдиқловчи ваколатли шахс сифатида имзо қўйишига йўл қўйиладими?
Ходимга хизмат сафари харажатларини ҳисоблашда қайси давлат курси асос қилиб олинади? Сафар харажатлари хисоб-китоблар қандай тартибда олиб борилади?
Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича амалга оширилади.
Ходимга хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация тўловлари тўлаб берилганда, корхона томонидан ходимнинг ушбу даромадларига қандай солиқлар солинади?
Ташкилот ўз ходимига Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган вақтида суткалик харажатларни тўлаш билан бир пайтда, унга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириши мумкинми?
: Республика ҳудудида хизмат сафарида бўлган ходимга хизмат сафарида бўлган кунлар учун озиқ-овқат ва йўл чипталари қийматини қоплаш бўйича қўшимча тўловларни амалга ошириш мумкин.
Корхона томонидан директор номига шартнома асосида сотиб олинган авиачипта бухгалтерияда қайси ҳисобда акс эттирилади ва қандай расмийлаштирилади?
Корхонанинг умумхўжалик фаолияти заруратидан қилинган сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш, ва уни амалга ошириш учун қилинган харажатларни сафар харажатлари сифатида акс эттириш зарур.
1. Қайси қонун ҳужжати асосида хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағларни бюджет ҳисобидан тўлаб берилиши мумкин? 2. Раҳбар буйруққа имзо қўйиши учун бош ҳисобчи рапортда кўрсатилган маблағни тасдиқлаб бериши шартми?
Хизмат сафарида хусусий автотранспортдан фойдаланганлиги учун сарфланган маблағларни бюджет ҳисобидан тўлаб бериш амалдаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган.
Ўқитувчига хизмат сафари учун ҳозирги кунда қандай тўловлар тўлаб берилади (бориш,келиш,кунлик,меҳмонхона)?
Малака ошириш учун хизмат сафарига юборилган ишчига хизмат сафарида бўлган муддатида ўртача иш ҳақи, ҳамда турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткалик харажатлар тўланади.
Хизмат сафари давомида ходимга тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади?
Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади (МКнинг 153-моддаси).
1. Ходимнинг сафар харажатлари учун ўзи хорижий валютани банк орқали сотиб олгани қонуний харакатми? 2. Ходимдан бўнак ҳисоботини қайси валютада талаб қилишимиз тўғри?
Корхонангиз ходими бўлмиш жисмоний шахснинг сафар харажатлари мақсадида хорижий валютани мустақил харид қилиши ва уни ушбу мақсадларда сарфлаши амалдаги қонунчиликка зид эмас.
- 1
- 2