Жавоб берамиз

Банк тизими

Уй-жойнинг мажбурий суғуртасини исталган муддат учун амалга оширсам бўладими?


Агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, квартиранинг тўлиқ қийматида суғурта қилишингиз керак.

Айтингчи, банк ҳақми?


Ҳа, банк воситачилик ҳақи миқдорини белгилашга ҳақли.

Мен банк муассасасидан 2016 йил 07 сентябрда 13 000 000 сўм ўғлимнинг ОТМга ўқиши учун имтиёзли таълим кредити олган эдим. Кредитдан фойдаланиш муддати 120 ой бўлиб 49 ой имтиёзли давр. Банк муассасаси 2016-2017 ўқув йили учун ОТМга 1 ярим йиллик учун 3 325 000 сўм, 2-ярим йиллик учун 3 325 000 сўм жами 6 650 000 сўм тўлаб бердим. Мен ҳар ойда имтиёзли давр бўлганлиги учун кредит фоизини ортиғи билан мунтазам тўлаб борганман. 2017 йилнинг августь ойининг охирида банкка қолган кредит суммаси (13 000 000 – 6650 000= 6 350 000 сўм) дан ОТМга 2017-2018 ўқув йилнинг 1 ярми учун 3 325 000 сўм ўтказиб бериш тўғрисида мурожат қилдим ва 2017 йил учун ОТМ томонидан берилган контаркт шартномаси, ҳисоб фактура ва 2 курсга ўтганлиги тўғрисида маълумотномаларни тақдим қилдим. Лекин, банк ходими менга фақат кредитнинг фоизини тўлаганлигимни, ўтказилган суммани тўламаганлигимни яъни ўтган йил учун ўтказилган сумма 6 650 000 сўмни тўламаганлигим сабабли хужжатларни қабул қилмади ва рад этди.


Cавол муаллифига ўз ҳуқуқларини тиклаш борасида халқ қабулхонасига, ёки прокуратура идораларига ҳамда Марказий банкка мурожаат қилиш тавсия қилинади.

 

Импорт операциялари билан шуғулланувчи корхона хизмат қилувчи банкини янги банкка алмаштирди. Янги банк корхонанинг аввал тузилган импорт шартномалари бўйича қарздорлик борлиги учун уларни қабул қилишни рад этмоқда. Айтингчи, банкнинг импорт шартномаларини қабул қилишни рад этишга ҳуқуқи борми?


Банк мижознинг шартномаларини (агар шартномаларнинг шартлари қонунга зид бўлмаса) қабул қилишини рад этишга ҳақли эмас.

1) Биз ушбу қонуннинг 6.2 бандига асосан ўзимизнинг корхонадаги улушимиз ва корхона устав фондиги киргазилмаган янги биноларимизни гаровга қўйган холда хорижий шеригимизни розилигисиз банкдан кредит олишимиз мумкинми? 2) Устав фондида улушин 49 фоиз булган хорижий шерикнинг розилигиз кредит олиш учун қайси меъёрий хукукий хужжатлар асосида кредит олиш мумкин? 3) Банкнинг мутасадди рахбарлари ва ходимларининг ўз вақтида кредит беришни нотугри асосга таянган ҳолда берган жавоблари учун қонунда қандай жазо чоралари кўрилади?


1. Агар уставда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, албатта мумкин.

2. «Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун, «Гаров тўғрисида»ги Қонун 7-моддаси 3-қисми.

3. Банк муассасаси масъул ходимлари томонидан ноқонуний равишда кредит ажратилишини рад этилиши, иш ҳолатларига кўра интизомийдан то жиноийгача бўлган жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

Суд ижрочилари томонидан гаровга куйилган 425 000 000 сумлик дукон биноси Кимошди савдоларида сотилмаганлиги сабабли 10% арзонлаштирилган бахода яъни 382 500 000 сумга банк балансига олиш таклиф килинган, хамда бинони карз эвазига банк балансига олишга розилик билдирилган. 2017 йил 24 июл холатига жавобгарнинг банк олдидаги карздорлиги 195 420 000 сумни ташкил килади. Биз сугурта ташкилотидан сугурта товонини талаб килишга хаклимизми ёки йукми?


Суғурталовчи уз вақтида хабардор қилинмаганлиги сабабли суғурта товонини тўлаш мажбуриятни рад этишга  ҳақли.

Иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, шунингдек, иш хақидан мажбурий ушланмаларни банкдаги иккиламчи ҳисобрақамдан беришимиз мумкинми?


Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар юридик шахснинг асосий ҳисобварағидан амалга оширилади.

1. Карздорнинг барча хисоб рақамлари арестда турган холда ва суд ижрочиси томонидан инкассо талабномаси қўйилган холда мулкий кафилдан кредит қарзини ундириш мумкинми? 2. Агар банк кредитини ундириб олса, Адлия вазирлигидан 2342-сон билан рўйхатга олинган Низом талаблари бузилиб, банкка нисбатан чора кўрилмайдими ? 3. Бу кайси меъёрий хужжатлар билан тартибга солинади ?


Ҳа, мумкин. Кафиллик билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда кредитор олдида кафил ва қарздор солидар жавоб берадилар.

Агар мен хозирги кунда 15-20 йилгача кредитга берилаятган уй жойдан ўз номимга олсам ва уша 15-20 йил мобайнида чет элга ишлагани боришга мажбурият тугилиб қолса хеч қандай муаммосиз чет элга ишлагани бориб келоламанми?


Ҳа, бориб кела оласиз. Лекин, банк муассасасини бу борада хабардор қилиш ва тегишли қўшимча келишув тузиш лозим бўлади. 

Хозирда чет эл капитали иштирокадаги хусусий ёки акциядорлик тижорат банкка утиш учун кандай хужжатлар тайёрлаш керак ва кайси харакатларни амалга ошириш керак?


Чет эл капитали иштирокидаги банкни ташкил этиш учун қуйидагилар амалга оширилади.

Ипотека кредити олишда шерик туловчига оила аъзоларидан бошка кушимча тарзда жисмоний шахс кафиллиги асосида ипотека кредити расмийлаштирса буладими?


Ипотека олувчининг оила аъзоси бўлмаган учинчи шахс шерик тўловчи бўлиши мумкин эмас

Банк хисоб раками ким томонидан хатланган булса уша орган томонидан ечиладими ва бу кайси хужжатларда ёзилган?


Банклардаги ҳисобварақлар бўйича тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш тегишли назорат қилувчи органнинг қарори асосида амалга оширилади.

Банк ўз интернет сайтида берган ёлғон ахборот учун қонун олдида қандай жавобгарликга эга?


Банкнинг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотлар нотўғри бўлса, қонун ҳужжатлари талабларига зид ҳисобланади.

Корхонанинг банкдаги ҳисобрақамида солиқларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўлган ҳолда кафиллик шартномасига асосан навбатсиз кредит тўловини тўлаб бериш мумкинми?


Кафилнинг асосий ҳисобварағида соликларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўла туриб, бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни, яъни кредит тўловларини амалга ошириш қонунчиликка зид ҳисобланади.

Корхона томонидан хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари ходимнинг пластик карточкасига тўлаб берилганда корхонада ёки ходимда банк хизмати ҳақини тўлаш мажбурияти келиб чиқадими?


Иш ҳақидан ташқари барча тўловларни банк пластик карточкасига ўтказиб бериш учун банк хизмати тўловларини амалга ошириш  мажбурияти юзага келади.