Жавоб берамиз
ҚҚС
- ҚҚСга ўтиш
- ҚҚС бўйича айланма
- Хўжалик операцияларида ҚҚС
- Тармоқлар бўйича ҚҚС
- ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини тузатиш
- Имтиёзлар
- Ноль даражали ставка бўйича ҚҚС
- ҚҚСни ҳисобга олиш
- Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС
- Ҳисобга олинадиган ҚҚСни тузатиш
- Ҳисобварақ-фактура
- Тўлов ва ҳисобот
- ТИФда ҚҚС
- Бюджетдан ҚҚСни қайтариш
- Соддалаштирилган ҚҚС
2018 йил 4 майдаги ПҚ-3695-сонли қарордаги лойиҳа доирасида маҳсулотни ҚҚСсиз сотиш
Агар маҳсулотингизни харид қилмоқчи бўлаётган корхона ПҚ-3695-сонли қарордаги лойиҳа доирасида буюртмачи, бош лойиҳа ёки пудрат ташкилоти бўлса, маҳсулотингизни ҚҚСсиз сотишингиз мумкин.
2019 йилда кўчар мулкни ижарага беришда ҚҚС
Корхонангиз рефрижираторларни Қозоғистон ҳудудида фойдаланишга ижарага берганлиги сабабли, хизматларни кўрсатиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмаган. Бундай айланмага 2019 йилда ҚҚС солинмаган.
2019 йилда хизматларни экспорт қилиш бўйича айланмага ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинмаган
Йўқ, корхона 2019 йилда Қозоғистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсга рефрижиратор вагонларни ижарага бериб даромад олган бўлса, ушбу айланма ноль даражали ҚҚС солиш айланмаси ҳисобланмаган.
ҚҚС тўлашга ўз вақтида ўтмасликнинг оқибатлари
Корхона 2020 йил 1 январдан ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлса-ю, лекин шунга қарамай айланмадан солиқ тўлаб юрган бўлса, солиқ органи корхонага ушбу даврдаги фаолиятдан ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаб тўлатади, корхона ва унинг жисмоний шахсларига жарима солинади.
2019 йилда таннархидан арзон сотилган ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҚҚС қўшимча ҳисобланиши
Корхонангиз 2019 йилнинг октябрь-декабрь даврида таннархидан арзон сотилган ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича таннарх ва реализация қилиш нархи орасидаги фарқдангина ҚҚС тўлаши керак.
- 1
- 2

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter