Жавоб берамиз
Шартнома муносабатлари
1-Савол? Жамият ярмарка оркали ишлаб чикариш эхтиёжлари учун зарур буладиган хом ашё материаллар(мисс кабель,коп, эхтиёт кисмлар) сотиб олиш учун шартнома имзоланган эди. Мол етказиб берувчи корхона 2-ойдан кейин шартнома нархини ошириш тугрисида хат берди. Ушбу холатда АЖ тузилган шартнома шартига таъминотчи риоя килмаганлиги учун шартномани бекор килиши ва бошка субъект билан шартнома имзолаши мумкинми?
Шартномани бекор қилиш тартиби Фуқаролик кодексининг (ФК) 28-боби ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” 29.08.1998 йилдаги 670-I-сон Қонуннинг 15-моддаси билан тартибга солинади.
Фирма шартнома асосида хорижий компаниядан (норезидентдан) пул маблағларини тегишли муддатга жалб этмоқчи. Ушбу шартнома рўйхатга олиниши шартми?
Президентнинг 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сон Фармони ва 2000 йил 14 январдаги 871-сон Алкоголли маҳсулотларни сотиш ва олдиндан ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартиби нуқтаи назаридан узоқ муддатли шартнома бўйича алкоголли маҳсулотлар етказиб бериш тартиби қандай?
Мазкур саволда алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар муносабатида кўрсатилган иккала қонун ҳужжатлари: “Алкоголли маҳсулотларни сотиш ва олдиндан ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартиби” нормалари (АВ томонидан 14.01.2000 йилда 871-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва ЎзР Президентининг 12.05.1995 йилдаги ПФ-1154-сон Фармони нормалари амал қилади.
Агарда корхона узи ишлаб чикарган махсулотини сотиб, кейинчалик кайтариб олишга мажбур булса, бунда кандай килиб махсулот олди-сотди шартномасини тугри тузилиши лозим. Махсулот олди-сотди шартномасини ва кайтариб олиш керак булган юклаб жунатилган махсулотга счёт-фактурани тугри ва батафсил расмийлаштиришни келтириб беринг (шартнома ва счёт-фактура намунаси билан).
Умумий коидага кура, агар Сиз сотилган махсулотни кайтариб олиш мажбуриятини шартномада акс эттирмокчи булсангиз, шу маълумотларни кўрсатган холда шартномага алохида банд киритишингиз мумкин.