Жавоб берамиз
Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш масалалари
Акциз солиғи тўловчиларига электрон ҳисобварақ-фактураларни тақдим этиш
Ҳақиқатдан ҳам ҳисобварақ-фактуранинг тасдиқланган шаклида СКнинг янги таҳрири билан киритилган хусусиятлар инобатга олинмаган.
Сотувчи корхона ҳисобварақ-фактурани бу йилдан бошлаб электрон шаклда юбориш мажбурийлигини ҳисобга олиб, ҳисобварақ-фактурани қоғоз кўринишида юборса ҳам бўладими ёки электрон шаклда юборишга мажбурми? Қоғоз варианти ҳисобга ўтмайдими?
2020 йил 1 январдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштиришга, сақлашга ва ҳисобини юритишга мажбурдирлар.
Шартнома ва ҳисобварақ–фактурада товарлар номини умумийлаштириб кўрсатиш
Йўқ, шартнома ва ҳисобварақ – фактурада товарлар номини бир сатрда умумийлаштириб “Сантехника қурилиш моллари” қилиб кўрсатиш тўғри эмас.
Бензин хариди буйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштириш
Президентнинг ПФ-5564 сон Фармонига асосланган ҳолда ёқилғи қуйиш станцияларидан олинган бензин учун ҳисобварақ-фактура талаб қилишга ҳақлисиз.
ҚҚСдан имтиёзнинг ҳисоб-фактурани расмийлаштиришда, солиқ ҳисоботида акс эттирилиши
Сиз 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660 сонли қарор доирасида етказиб бериладиган қурилиш маҳсулотлари реализация қилиш оборотлари бўйича ҚҚС тўлашдан озод қилиш шаклидаги имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.
Ҳисобварақ-фактура санаси ҳисобот даврига мос келмаслиги мумкинми?
Алоқа хизматларини кўрсатувчи корхоналар ҳисобварақ-фактурани ҳар ойда бир марта – ойнинг охирги кунида ёзиб беришлари керак. Хизматлар кўрсатилган даврда (ойда) бухгалтерия ҳисобида харажатлар эътироф этилади.
Нарх ўзгарганда ҳисоварақ-фактура қайси нархда ёзилиши керак?
Ҳисобварақ-фактура товарлар реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ёзилади. Шунинг учун товарларни реализация қилиш обороти амалга оширилган санани аниқлаб олиш лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter