Жавоб берамиз
Чиқиб кетиши
Мол-мулкни аукцион орқали сотиш
Аукцион савдоси орқали сотилган мол-мулк қиймати олди-сотти шартномасида савдо натижасида шаклланган якуний қиймат бўйича белгиланади ва шу қийматда харидорга берилади. Бунда вазиятга қараб ЯСТ, фойда солиғи, ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келиши мумкин.
Ташкилот балансидаги автомобилни ходимга совға қилиш
Корхона мулки бўлган автомобилни жисмоний шахсга (шу жумладан корхонада ишлаган ёки ишлаётган ходимга) совға сифатида бериш мумкин. Автомобиль қийматини унинг мулкдори бўлган юридик шахс белгилайди, мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан баҳолаш талаб қилинмайди.
Устав капиталига улушни активлар билан киритиш
Устав капиталига топширилган барча активлар узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи ҳисобварақ (0600) дебетида акс эттирилади.
Автотранспортни ноль қийматда бошқа корхонага топширилиши
Агар муассислар қарорида тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситалар қолдиқ, яъни ноль қийматда топширилиши белгиланган бўлса, автотпранспортни ноль қийматда топширилишида ҳеч қандай қонун нормалари бузилиши мавжуд эмас.
АВ қайтарилаётганда кредитор қарз бўйича курс фарқлари ҳисоби
Ҳисоблаб ёзиш тамойилига мувофиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида пул маблағлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаражатлар ҳақиқатда юзага келган пайтда акс эттирилади.
АВни қайтариб берганда импорт бўйича харажатлар ҳисоби
Улар дастлабки қиймат таркибида 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" ҳисобварағи дебетидан ҳисобдан чиқарилади
Импорт қилинган ускунани ишлатиб, пули тўланмагани учун қайтариб бериш ҳисоби
Б ташкилот ускунани импорт шартномасига қўшимча келишувда белгиланган нархда қайтариши лозим.