Эгалик хукукини утказмасдан туриб АВни хисобдан чикариш
Саволнинг ID си: 13842
Ҳукумат қарори асосида жамиятимиз балансидаги фойдаланилмай турган объектларни хусусий субъектларга очиқ танловлар орқали олдиндан 15% тўлов ҳамда қолган суммани тенг улушлар асосида 10 йилгача тўлаш шарти асосида сотиши белгилаб қўйилган. Жорий йилда 1 та кўчмас мулк объекти ушбу шартлар асосида сотилди. Шартноманинг 4.7-бандида “Сотувчи” “Объект” билан боғлиқ барча ҳужжатлар нусхасини ҳамда тўловлар тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг асл нусхасини “Сотиб олувчи”га топширади ва давлат рўйхатидан ўтказиш орқали эгалик ҳуқуқини беради” деб кўрсатиб ўтилган. Жамиятимиз ушбу шартнома шартларига асосан объектни ва унинг эгалик ҳуқуқини ўз балансида ушлаб турибди. Лекин бухгалтерия ушбу ҳолатда объект сотилган, деб тан олмаяпти. Бунинг натижасида объект билан боғлиқ амортизация, солиқ, ҳар йили қайта баҳолаш ва бошқа харажатлар вужудга келмоқда.
1. Кўчмас мулк объектлари эгалик ҳуқуқи берилмасдан сотилса, жамиятимиз объектни балансдан чиқариши керакми? 2. Кўчмас мулк объектлари балансда қолса, бухгалтерия ҳисобварақларида қандай акс эттирилади? 3. Кўчмас мулк объектларини балансдан чиқариб юборсак, тўловлар тўлиқ тўлангунга қадар бошқа шахсга сотилмаслиги учун объектни қандай қонуний ҳимоя қилиб туришимиз мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг