Жавоб берамиз
Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар
Хорижий валютадаги мажбуриятни қайта баҳоламаслик бўйича хатони тузатиш
Аввалги йилларда баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланмаган бўлса, жорий йил бошида тақсимланмаган фойда счётини ўзгартириш орқали амалга хатоликни тузатиш мумкин.
Импорт килинган ускунани текинга олинган мол-мулк ҳисобига ўтказиш
Қўшимча келишувни ТСОЯЭА тизимига киритиш ва аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини опшириш лозим.
Кафолатланган таъмирлаш ишлари бўйича ўтказмалар
Кафолатланган таъмирлаш ишлари амалга оширилганда қилинган харажатлар кафолатлар бўйича мажбурият ҳисоблаб ёзиш орқали ёки тўғридан-тўғри молиявий натижаларга чиқарилади.
Хорижий валютада ифодаланган мажбуриятни ҳисобдан чиқариш
Мажбурият хорижий валютада бўлганлиги сабабали, аввал курс фарқлари ҳисобланади, кейин эса мажбурият ҳисобда чиқарилиб даромадга олинади.
Корпоратив мобил алоқа бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар
Агар хизмат вазифасини бажариш учун ходим томонидан корхона манфаатида харажатлар қилинган бўлса, уларни ҳисобда акс эттириш корхонада қабул қилинган тартибга ёки корхона рахбарининг қарорига боғлиқ.
Ходимнинг корхона манфаати учун қилган харажатларини қоплаб бериш
Бундай ҳолатларда харажатларни ходимга қоплаб бериш мумкин. Бироқ, ушбу харажатлар ҳар томонлама асосланган бўлиши керак.
Суд қарори асосида мажбуриятнинг тўланиши ҳисоби
Жавобгар корхона суд қарорида кўрсатилган суммадаги мажбуриятни акс эттириши лозим. Ушбу мажбурият тўланган аванс суммаси билан ёпилади. Суд билан боғлиқ харажатлар давр харажатларига чиқарилади.
Кредиторлик мажбуриятини қоплаш бўйича ўтказмалар
Хорижий валютада амалга оширилган операцияларнинг ҳисоби 22-сон БҲМС ҳамда АВда 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ юритилади.
Хорижий валютадаги кредиторлик қарзи бўйича курс фарқи ҳисоби
Хорижий валютада амалга ошириладиган операциялар ҳисоби 22-сон БҲМС ҳамда Адлия вазирлигида 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан юритилади.
Нархлар чет эл валютасида белгиланган шартномалар бўйича ҳисоб-китоблар
2017 йил 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси худудида товар, иш ва хизматлар учун нарх ва тарифлар фақат миллий валютада белгиланиши лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter