Жавоб берамиз
Ушлаб қолиш
Ортиқча ушланган солиқ ходимга қайтарилганда бухгалтерия ўтказмалари
Ходимга ортиқча солиқ суммаси қайтарилганда 6710 счётда кредит бўйича сальдо ҳосил бўлади ва бу корхонанинг ходимга иш ҳақи бўйича қарзини кўрсатади.
Ортиқча ҳисобланган таътил ҳақини қайтариш ҳисоби, ўтказмалар
Ортиқча ҳисобланган таътил ҳақини қайтаришда таътил пули ҳақиқатдаги таътил вақти учун қайта ҳисоблаб чиқарилади ва сторно ўтказмасини амалга ошириш йўли билан тузатиш киритилади.
Ўриндош даромадидан солиқ ушлаш тартиби
Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан оладиган даромадига тўлов манбаида белгиланган ставкаларда солиқ ушлаб қолинади. Жисмоний шахс солиқни максимал ставкада ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, ЖШДС максимал ставкада ушланади.
Ходим иш ҳақини фарзандининг ўқиши учун мактабга ўтказишга ҳақлими?
Ходимнинг юридик шахсдан оладиган даромади унинг аризасига биноан ушлаб қолиниши ва ушбу аризада кўрсатилган мақсадлар учун ўтказиб берилиши қонун томонидан таъқиқланмаган.
Ходим иш ҳақининг қанча миқдорини ҳаётини суғурталашга йуналтириши мумкин?
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳолатлари МКнинг 164-моддаси билан тартибга солинади.
Жамоат ишларига жалб этилган шахсга тўланадиган даромаддан солиқларни ҳисоблаш
Жамоат ишларига жалб этилаётган шахсларга тўланадиган даромаднинг буюртмачи-корхона маблағлари ҳисобидан бериладиган қисми ЖШДС ва ЯИТга тортилади, жамғарма ҳисобидан тўланадиган қисми уларни тўлашдан озод. Ҳисобланган иш ҳақининг тўлиқ миқдоридан суғурта бадаллари ушлаб қолинади. ШЖБҲРга бадаллар ЖШДС солинадиган суммадан ҳисобланади.
Иш ҳақига канча микдорда ЖШДС, ПФ ва ЯИТ хисобланади (мисол асосида)?
Жисмоний шахслар даромадига Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобланади.
- 1
- 2

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter