Жавоб берамиз

Хизмат сафари бўйича ҳисоб-китоблар

Ўзбекистон ҳудудидаги хизмат сафарида кундалик харажатлар учун ҳақ


Йўқ, амалга оширган ҳисоб-китобингиз тўғри эмас. Сиз ходимингизга 3 кунлик хизмат сафари учун 165 000 сўм миқдорида кундалик харажатлар учун ҳақ тўлаб беришингиз керак.

Аванс хисоботи МБнинг қайси санадаги курси билан ҳисобланади?


Хизмат сафари натижалари бўйича якуний ҳисоб-китоб бўнак ҳисоботини қабул қилиш кунидаги МБ курси бўйича амалга оширилади.

Хизмат сафари кунлари учун суткалик ва йўлкира харажатларини ҳисоблаш


Фикримизча, ходим хизмат сафарида бўлмаган даври учун ҳақиқатда ишлаган кунларига пропорционал тарзда 575-сон Қарор билан белгиланган овқатланиш ва йўлкира харажатларини қоплаш лозим. Хизмат сафарида бўлган кунлари учун эса 1268-сон Йўриқномада белгиланган тартибда суткалик ва йўлкира харажатлари тўланиши керак.

ФҲШ асосида ишлаган шахс (спортчи)га сафар харажатларини қоплаб бериш


ФҲШ асосида ишлаган шахсларга қоплаб берилган харажатлар суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сифатида ҳисобга олинади. Ушбу тўловлардан ЖШДС ушлаб қолиш ва улар бўйича ЯИТ тўлаш мажбурияти юзага келади.  

ФХШ шартномаси бўйича сафар харажатлари қопланганда бухгалтерия ўтказмалари


Юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг турар-жой учун харажатини тўлаб берилиши ёки ушбу харажат ўрнини қоплаб берилиши жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЯИТ ҳамда суғурта бадали солинадиган базага киритилмайди.

Авиачиптани 30 фоиздан ортмайдиган қисмини аниқлашда қайси нарх олинади?


Фикримизча, корхона бундай ҳолатларда қўлланадиган тарифни ҳисоб сиёсати ҳамда ходимлар билан ҳисоб китобларни амалга оширишда асос бўладиган ички меъёрий ҳужжатларда акс эттирган ҳолда мустақил танлаши мумкин.