Жавоб берамиз
Фойда солиғи
Хитой корхонасининг қўшма корхона устав фондидаги улушини сотиб олишдаги солиқ оқибатлари
Агар ўзбекистонлик таъсисчи қўшма корхонадаги Хитой корхонасининг улушини 1,815 млрд.сўмга, яъни номинал қиймати бўйича сотиб олса, у ҳолда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Онлайн-НКМ бўйича солиқ имтиёзини қўллаш муддатлари чекланмаган
Ҳа, корхона 2020 йилда онлайн-НКМ сотиб олиб, рўйхатдан ўтказган бўлса ва ПФ-5813га кўра 2020 йилда солиқ имтиёзини тўлиқ суммага қўллай олмаган бўлса, қолган суммага солиқ имтиёзини 2021 йилда қўллаши мумкин.
Фойда солиғи базасини 30% га камайтириш
Корхона ишлаб чиқаришга хизмат қилувчи омборлар ва техника бўйича 2007 йил 14 мартдаги ПФ №3860-сон фармоннинг 1-бандига асосан фойда солиғи базасини 30%дан ортмаган ҳолда 2019 йилда ва 2020 йилнинг 1-чорагида камайтириши мумкин
Фойда солиғини ҳисоблашда бозор нархлари асос қилиниши ҳолатлари
Агар трансферт нархлар қўлланилиши солиқ тўловчининг солиқ базаси камайишига ёки зарари кўпайишига олиб келса, солиқ базаси СКнинг VI бўлимига мувофиқ белгиланадиган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Корхона биноси бузилганида солиқ оқибатлари
Бино бузилишидан кўрилган зарар суммаси иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб ҳисобланса, фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади.
Чет эллик корхона ўзбек юридик шахсининг устав фондидаги улушини сотганида солиқ оқибатлари
Люксембурглик юридик шахс МЧЖ устав фондидаги улушни сотишдан олган даромадига солиқ солиш, солиқ агентининг мажбуриятлари СК 356-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Корхона автомашинаси билан суғурта ҳодисаси юз берганида суғурта пули келиб тушиши ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Суғурта ҳодисаси рўй берганлиги натижасида суғурта компанияси тўлаб берган суғурта пули корхона даромади сифатида қаралмайди ва фойда солиғига тортилмайди.
Бепул келиб тушган тош-шағал аралашмасини кирим қилиш ва солиқ оқибатлари
IT-парк аъзоси учун курсдаги фарқ бўйича даромадларга имтиёз
Дастурий маҳсулотларни экспорт қилишдан ижобий курс фарқи юзага келидиган бўлса, уларга нисбатан ҳам солиқ имтиёзи амал қилади.
Чет эллик таъсисчидан олинган қарз бўйича фоизлар чегириладиган харажат
2022 йил 1 январига қадар корхонангиз таъсисчидан олинган қарз бўйича фоизларни қарз шартномасида келтирилган миқдорда ҳисоблайди ва ва ушбу қарз корхона даромад олиши билан боғлиқ бўлса, фоизлар чегириладиган харажатларга олиб борилади.
Зарарни келгуси даврга ўтказишингиз
Сиз 2020 йилда кўрилган чегириладиган харажатлар бўйича зарарни келгуси даврга ўтказишингиз мумкин.
Инвестициявий чегирмани қўллаш
Корхона амортизация қилинадиган активлар бўйича инвестициявий чегирмаларни СК 308-моддасида белгиланган тартибда ва шартларда қўллашга ҳақли.
Ижара суммаси мустақил белгиланса, салбий солиқ оқибатлари келиб чиқмаслиги учун нималарни инобатга олган маъқул
Йўқ, ускуна ва ишлаб чиқариш линиясини ижарага беришда минимал кўрсаткичлар бўйича талаблар белгиланмаган.
Бозор 2017-2019 йилларда фоизсиз қарздан фойдаланганида солиқ оқибатлари
Бозор 2017-2019 йилларда фоизсиз қарздан фойдаланганида солиқ оқибатлари келиб чиқмаган.