Жавоб берамиз

ҚҚС

Товарлар экспортида ноль даражали ҚҚС ставкасини қўллаш шартлари


Йўқ, товарлар чет эл корхонасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилганида ноль даражали ҚҚС ставкаси қўлланилмайди.

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи топширилганида тўланадиган солиқ суммаси камайса ҳам, солиқ тўловчи уни тақдим этишга ҳақлилиги


Корхона ўзи илгари тақдим этган солиқ ҳисоботида хатоликка йўл қўйган бўлса ва буни тўғрилаши натижасида бюджетга тўланадиган солиқ суммаси камайса ҳам, хатоликни тўғрилаб солиқ органларига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этишга ҳақли.

ҚҚС тўлашга ўтишда асосий воситалар баланс қийматидаги ҚҚСни ҳисобга олиш


Асосий восита бўлмиш автомобиль баланс қийматига киритилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишда, унинг ҚҚСнинг тегишли суммасини ўз ичига олган баланс (қолдиқ) қийматидаги ҚҚС ҳисобга олинади.

Импорт қилинган товар сотилганида ҚҚС бўйича солиқ базаси


Сотиш учун импорт қилинган товар божхона базавий қиймати уни сотиш қийматидан юқори бўлганида бюджет корхонангиз олдида қарз бўлиб қолмайди.

ВМнинг 07.09.2020 йилдаги 541-сон қарори билан белгиланган нархлар ҚҚС суммасини ўз ичига олади


Корхонангиз ҚҚС тўловчиси экан, унинг учун ВМнинг 541-сонли қарорида белгиланган нархлар ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда деб тан олинади.

Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммаси сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади


Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммаси сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.

Импорт қилишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш


ҚҚСга тортиладиган оборотда фойдаланиладиган ускунани харид қилишда, импорт чоғида давлат бюджетига тўланган ҚҚСни корхона ҳисобга олиш талабларига риоя қилингани сабабли, ҳисобга олишга ҳақли

Зарар кўриб ишлаётган корхона ҳам ҚҚС тўлаши тўғрисида


ҚҚСни таъсисчисига мол-мулкни бериб юбораётган корхона тўлайди.

Ёнғин хавфсизлиги учун тўловни қоплаб беришда ҚҚС тўланади


Ҳа, сизнинг вазиятингизда ҚҚС тўлаш мажбурияти вужудга келади.

Совғалар жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади


Берилган совғалар жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади.

Фаолият турида фойдаланилмайдиган автотранспортни сотганда сотув қийматига ҚҚСни қўшиб сотилади, аммо бунда кирувчи ҚҚС ҳисобга олинмасдан, унинг баланс қийматидан молиявий натижаларга чиқарилади


Автотранспорт ҚҚС билан сотилиши зарур.

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишда тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


2019 йил ичида харид қилинган ва 2020 йил 1 январь ҳолатига тугалланмаган ишлаб чиқариш суммасида мавжуд бўлган товарлар ва хизматлар суммасидаги ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин.

БЮДда импорт чоғида ҳисоблаб ёзилган, аммо тўланмаган ҚҚС суммасини корхона ҳисобга олишга ҳақли эмас


Йўқ, БЮДда импорт чоғида ҳисоблаб ёзилган, аммо тўланмаган ҚҚС суммасини корхона ҳисобга олишга ҳақли эмас

Кўчмас мол-мулк реализация қилинганда қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси имзоланган санада ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.


Кўчмас мол-мулк реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси имзоланган санаси билан расмийлаштирилади.

ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтишда ТМЗлар қолдиғи бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Сиз фақат 2019 йил ичида харид қилинган ва 2020 йил 1 январ холатига корхонада мавжуд бўлган ТМЗ қолдиғига тўғри келадиган товарларнинг (хизматларнинг) ҳақиқий қиймати бўйича ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин.