Жавоб берамиз
ҚҚС
ҚҚС гувоҳномаси олингунга қадар харид қилинган асосий восита бўйича ҚҚС
ҚҚС суммаси фаол ҚҚС гувоҳномасига эга бўлган солиқ тўловчилар томонидангина ҳисобварақ-фактуралар (юк божхона декларацияси) асосида ҳисобга олиниши мумкин.
Муаллифлик ҳуқуқини импорт қилишда ҚҚС
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳудуди бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ҚҚС солиш объектидир.
ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилганда тендер таклифида нархни шакллантириш ва кўрсатиш тартиби
Тендер ҳужжатларининг барча тўланган ёки тўланиши лозим бўлган солиқларни ҳисобга олиш тўғрисидаги талаби белгиланган тартибда ушбу солиқдан озод этилган операция бўйича ҚҚС суммасини нархга киритиш мажбуриятини англатмайди.
Буюртмачи берган қурилиш материаллари харажатга олиб бориладими
Бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган қурилиш объектлари бўйича эса махсус ЭҲФ шаклини қўллаш талаби татбиқ этилмайди.
Реализация қилиш бўйича айланмалар мавжуд бўлмаган ҳолда ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи
ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи реализация қилиш бўйича айланмалар мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар юзага келиши мумкин. Муҳими, сотиб олинаётган товарлар (хизматлар) солиқ солинадиган айланмаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилаётгани ёки келгусида шундай айланмаларни амалга ошириш учун фойдаланилиши ҳисобланади.
Онлайн-аукцион орқали ер участкасини ижарага олишда ҚҚС
Мазкур имтиёз ижара ҳуқуқини олишга эмас, балки ер участкасини мулк қилиб олишга нисбатан қўлланилади.
ҚҚС ҳисоби
Ғолиб томонидан тўланган 6 млрд сўм объектнинг якуний сотиш нархи сифатида кўрсатилган бўлса ва ушбу суммадан ортиқча маблағ харидордан ундирилмаса, ҚҚСни 6 млрд сўмга 12% сифатида қўшиб ҳисоблаш мумкин эмас, ҚҚС 6 млрд сўм ичида ажратиб ҳисобланади.
Ижара билан шуғулланувчи корхона 6% ҚҚСга ўта оладими
Асосий фаолият тури – юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолият (СК 60-м. 2-хатб.).
Қарзнинг бир қисми 3-шахс томонидан тўлаб берилса, ҳисобга олинган ҚҚСга таъсир кўрсатадими
Таъсисчи томонидан тўлаб берилган 5 млн сўм ҳисобга олинган ҚҚС суммасига таъсир кўрсатмайди.
Солиқ аудитидан ўтказилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби рад этилиши асослими
Жамият томонидан 2026 йилда аввалги уч йил учун ҚҚС бўйича аниқлаштирилган ҳисоботлар тақдим этилганда, ушбу ҳисоботлардаги ўзгаришларга сабаб бўлган ҳолатлар солиқ аудити ўтказилган вақтда мавжуд бўлмаган ёки аудит доирасида ҚҚС ҳисобланиши ва тўланиши текширилмаган бўлса, солиқ аудити ўтказилганлигининг ўзи аниқлаштирилган ҳисоботларни қабул қилишни рад этиш учун асос бўлмайди.
АОС тўловчиси импорт амалиётини амалга оширди
СКга кўра импортерларга айланмадан олинадиган солиқ татбиқ этилмайди ва улар ҚҚС тўлайди.
Таълим соҳасидаги корхона учун солиқ имтиёзлари
Агар корхона солиқ имтиёзларини қўллаш учун шартларга мувофиқ келса, уларни қўллашга ҳақли.
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтишда ТМЗ қолдиқлари бўйича солиқ суммаларини тиклаш
Солиқ қўмитаси ходимларининг жавобларидан келиб чиққан ҳолда, бунда ўтиш санасидан олдинги охирги 12 ой ичида кирим қилинган ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚСни тиклаши керак бўлади.
Солиқ аудити томонидан текширилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби қабул қилинадими
Сизнинг вазиятингизда авваламбор солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатларига эътибор қаратиш лозим.
Полиэтилен чиқиндиларини чегирма билан реализация қилишнинг солиқ оқибатлари
Полиэтилен чиқиндиларини чегирма билан сотишнинг ўзи қўшимча солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. ҚҚС бўйича солиқ базаси чегирма ҳисобга олинган ҳолдаги реализация қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter