Жавоб берамиз
ҚҚС
Давлат муассасасига берилган техникадан ҚҚС
Муассаса – бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот.
Импортдан ҚҚС ҳисобга ўтирмади
Божхона имтиёзи бекор бўладими
Тавсифланган вазиятда ҚҚС бўйича божхона имтиёзининг бекор бўлиши учун ушбу ускунанинг чет элга сотиб юборилиши ёки текинга бериб юборилиши керак, агарда сотиш ёки текинга бериш мамлакат ичида амалга оширилса мазкур божхона имтиёзи бекор бўлмайди.
Пул кўринишида қарз беришнинг солиқ оқибатлари
А корхона Б корхонага пул кўринишида қарз берган вақтда солиқ оқибатлари бўлмайди. Солиқ оқибатлари ушбу қарз бўйича фоизлар ҳисобланганида келиб чиқади.
Агар ижара тўлови минимал ижара ставкасидан паст бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини қандай ҳисоблаш керак
ҚҚС ва фойда солиғи оширувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда минимал ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади.
Айланмадан олинадиган солиқни қатъий суммада тўловчиларга Солиқ кодексининг 462-моддаси 10-қисми татбиқ этиладими
Солиқ кодексининг 462-моддаси 10-қисми айланмадан олинадиган солиқни қатъий суммада тўловчиларга татбиқ этилади.
Камчиликни бартараф этиш харажатларининг қопланиши
Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, сотиб олувчи товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Корхонада солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланма бўлса, ҚҚС қандай ҳисобга олинади
Солиқ солинадиган ва солиқдан озод этилган айланма мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усуллардан бири бўйича аниқланади.
Солиқ органи манфий ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилишга ҳақлими
Агар сиз солиқ органининг қарорига рози бўлмасангиз, корхонангиз юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
ҚҚС гувоҳномаси олинмаган пайт учун ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона ҚҚС гувоҳномаси олинган санагача бўлган “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас.
Чет эллик юк ташувчи хизматларига нега ҚҚС йўқ
Ташиш ва (ёки) транспортда ташиш бўйича хизматлар ёхуд бевосита ташиш ва (ёки) транспортда ташиш билан боғлиқ хизматлар чет эллик шахслар томонидан кўрсатиладиган бўлса, агар жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.
«Умра» зиёратини ташкил этиш хизматларини кўрсатишда солиқ имтиёзлари
«Умра» зиёратини ташкил этиш хизматлари «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Электромобилни бозор қийматида сотишнинг солиқ оқибатлари
Агар корхонангиз электромобилни бозор қийматида сотган бўлса, ҚҚС ушбу қийматдан ҳисобланади, қўшимча ҳисобланмайди. Сотиб олиш чоғида кирим қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилмайди, бунга ҳеч қандай асос йўқ.
Корпоратив карта орқали тўлов чекини рўйхатга олиш
Бунинг учун my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетингизда “хизматлар рўйхатидан” “ЮШ Корпоратив карта орқали тўлов чекини рўйхатга олиш” хизматини танланг.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter