Жавоб берамиз
ҚҚС
Асосий восита сотилганда солиқ оқибатлари
Бино реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади. Солиқ солиш базаси бинонинг бозор қийматидан ҳисобланади.
Баҳолаш қиймати ичига ҚҚС қўшилганми
Баҳолаш объектининг бозор қиймати бу сотувчининг мижозга таклиф қиладиган, яъни ҚҚС қўшилган баҳосидир.
Ёқилғи нормадан ортиқ йўқотилишининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
ТМЗларни инвентарлаш 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ амалга оширилади.
Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришда ҚҚС
Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилганида, мол-мулк қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан берилади. ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ЭҲФ ҳам шу санада расмийлаштирилади.
Корхонанинг меҳнат шароитларини таъминлаш учун харажатлари бўйича солиқ оқибатлари
Корхона салқин ичимлик ва музқаймоқ учун харажатларни ходимларнинг меҳнат фаолияти учун зарурлигини исботлаб беролса, бундай харажатлар бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиб, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб юбориши мумкин.
Воситачилик шартномаси бўйича юзага келадиган солиқ оқибатлари
Комиссия шартномаси бўйича воситачи (комиссионер) учинчи шахслардан комитент учун товарлар харид қилади.
Гаровга қўйилган мулкни банкка беришда МИБ солиқ агенти эканлиги
Сизнинг вазиятингизда МИБ ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланиб, у ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт. ЭҲФни ҳам МИБ тақдим этиши керак.
Мамлакат ичида экспорт
Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.
Чет эл корхонасининг буюрмасига асосан маҳсулот етиштириб, текширувдан ўтказилганда ҚҚС бўйича солиқ оқибатларини аниқлаш
Агар чел эл корхонаси Ўзбекистонда фаолият юритмаса ёки жойлашган бўлмаса, хизмат кўрсатиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмайди. Ўз навбатида солиқ ҚҚС бўйича солиш объекти юзага келмайди.
Мулкнинг бозор қиймати ҚҚС суммасини ўз ичига олиши
Қарздор корхона гаровдаги мулкини банкка беришда ЭҲФни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 млрд.сўмга расмийлаштиради.
Қурилиш майдонида мавжуд кўчмас мулк ўрнига бошқа кўчмас мулк берилиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Тўланган солиқ ҚҚС ҳисоб-китобида кўринмаса, нима қилиш керак
Агар норезидент томонидан кўрсатилган хизмат ҚҚСга тортилса, корхонангиз солиқ агенти сифатида бюджетга ҚҚС тўлаб бериши керак эди. ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СК 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга киритиш ҳуқуқини беради.
Корхона сотилганда солиқ оқибатлари
Корхона сотилганда унинг таъсисчисида ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.
Шаҳарни ободонлаштириш бўйича харажатлар ҚҚС суммаси билан бирга чегирилмайдиган харажат эканлиги
Мисолингиздаги 112 млн.сўмлик харажатнинг ҳаммаси чегирилмайдиган харажат деб тан олинади.
Сотувчи чегирма берганида солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ҳисоби
Сотувчи томонидан товарларни сотишда чегирма берилганида ҚҚС бўйича солиқ базасига ва фойда солиғи бўйича даромадларга тузатиш киритилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter