Жавоб берамиз

ҚҚС

Чет элдаги корхонанинг устав фондидаги улуш товар билан киритилишида ҚҚС


Корхона темир йўл вагонларини чет элдаги юридик шахснинг устав фондига улуш сифатида киритганида, ҚҚСни 0%ли ставкада тўлай олмайди, солиқ 12%ли ставкада тўланиши керак.

Олий ўқув юрти учун ҚҚС ва фойда солиғи


Олий ўқув юртларининг таълим хизматлари ҚҚСдан озод, фойда солиғи эса ноль фоизли ставкада тўланади.

Товарларни экспортга реализация қилишда ҚҚС ва акциз солиғи


Товарларни экспортга реализация қилишда ҚҚС 0%ли ставкада тўланади, акциз солиғи тўланмайди.

УФга ҳисса сифатида ТМЗни беришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Юридик шахснинг УФга ТМЗни киритиш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади.

Фойдаланилаётган омборхонада қурилиш материаллари ва коммунал харажатлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш


Агар корхона ушбу харажатларни ҚҚС солинадиган фаолият учун амалга оширса, у ҳолда кирувчи солиқ суммаларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Хизматлар экспортида солиқ оқибатлари


Кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ ва Ўзбекистон ҳудудида кўрсатиладиган хизматлар экспортига (таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш) 12 % ставка бўйича ҚҚС солинади.

Экспорт хизматлари кўрсатишдан тушган фойдага ноль ставка бўйича фойда солиғи солинади.

Олиб қўйилган кўчмас мулк учун компенсация олинганда солиқ оқибатлари


Бино бузилиши учун компенсацияга солиқ солиш борасида экспертларнинг 2 та бир-бирига зид фикрлари мавжуд.

Товарлар сотиб олинганда ҚҚСни ҳисобга олиш


Корхонада ҚҚСдан озод қилинган айланмалар йўқлиги боис ЭҲФда ҚҚСнинг бутун суммасини ҳисобга олишга ҳақлисиз.

Норезидентдан хизматлар харид қилинганда ҚҚС бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари


Хорижий компания томонидан хизматлар 2022 йил 15 декабрда кўрсатилган бўлса, ушбу хизматларга оид ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботлари 2023 йил 20 январдан кечиктирмай тақдим қилиниши керак. Солиқ тўлови ҳам ушбу санадан кечиктирмай амалга оширилади.

2022 йилда тузилган шартномага асосан 2023 йилда товарни ҚҚС билан реализация қилиш


Aгар томонлар шартноманинг суммасини келишиб олган ва биржа шартноманинг суммасини камайтирмайдиган бўлса, товар ҚҚСнинг 12 %лик ставкасида реализация қилиниши керак.

ҚҚС тўлашга ўтилганида ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона сўнгги 12 ой ичида харид қилинган ТМЗ бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга киритиши мумкин.

ҚҚС ва фойда солиғига ўтаяпмиз, нималарни ҳисобга олиш керак


Корхона, жами даромад ҳажмидан қатъи назар, фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш ҳуқуқига эга.

Ўқиш учун тўланган сумманинг қайтарилиши


Талаба университетда грант ютиб олгани ва ўқиш учун тўлов тўламаслиги сабабли жисмоний шахс (ходим)нинг ўғлининг ўқиши учун тўловга йўналтирилган даромадига ЖШДС солиниши ва имтиёз акс эттирилган ойлар учун ЖШДС ҳисоб-китоби қайта топширилиши керак.

Совға сертификатлари бўйича комитентнинг товарларини сотиш


Товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини берувчи ваучерларни реализация қилиш ёки бепул бериш мазкур товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади.

АВни топшириш йўли билан заёмни қоплаб бериш, солиқ оқибатлари


Ҳа, корхона таъсисчи жисмоний шахсдан олинган пул шаклидаги заёмни унга асосий воситани топшириш йўли билан қоплаб бериши мумкин.