Жавоб берамиз
ҚҚС
ҚҚС бўйича салбий суммани бюджетдан қайтариб олиш имконияти
Ҳа, ҳақли. Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 1-иловадаги Низомга асосан амалга оширилади.
Қурилиш-монтаж ишлари учун харид қилинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши
Ҳа, агар корхона қурилган ишлаб чиқариш биносидан ҚҚС солинадиган айланма мақсадида фойдаланса, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун харид қилинган қурилиш материаллари бўйича ҚҚС ҳисобга олишга ҳақли.
Ўсимлик ёғини сотишда ҚҚС бўйича имтиёз 2022 йилга узайтирилмади
Ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаларининг бухгалтерия ҳисоби
Имкон бўлса, харид қилинган товар (хизмат)нинг таннархига киритиш, бўлмаса, корхона харажатларига олиб бориш мақсадга мувофиқ.
Воситачилик хизматларини кўрсатувчи корхона томонидан тўланадиган ҚҚС ва фойда солиғи базалари
Воситачилик хизмати кўрсатилганида ҚҚС базаси солиқ суммасини ўз ичига олган воситачилик ҳақидир. Корхона учун фойда солиғини солиш базаси – жами даромад ва жами харажатлар ўртасидаги фарқ.
Сотиш чоғида товар солиб бериладиган қутиларни ҳисобдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Савдо жойларида товарларни ўраш-жойлаш учун ишлатиладиган таралар таннархи сотиш харажатларига киритилади.
Ўтган солиқ даврлари учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишдаги муаммони ҳал этиш
ДСҚга солиқ қонунчилигида белгиланган мажбуриятингизни бажариш мақсадида 2021 йил июль ойи билан солиқ базасидаги ва солиқ суммасидаги фарққа ЭҲФ шакллантириш имкониятини беришни сўраб мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.
Ходимларни овқат билан таъминлашда ҚҚС
Эксперт фикрига кўра, агар корхонанинг локал ҳужжатларида (мисол учун, жамоа шартномасида) ходимларни овқат билан таъминлаш кўзда тутилган бўлса ва бундай таъминлаш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа, бу товарларни реализация қилиш айланмаси ҳисобланмайди ва ҚҚС солинмайди.
Кунгабоқар ёғини ҚҚСсиз сотиш мажбурий
МЧЖ таъсисчиси-юридик шахс ўз улушини сотишида ҚҚС
Хизматлар таннархидан паст баҳоларда кўрсатилишининг солиқ оқибатлари
ДСИ ходимлари томонидан жамият давлат дори заҳираларини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлари, яъни заҳирадаги дори қолдиғининг 0,25% дан ошган ва жамиятнинг ўз ҳисобидан қопланган қисмини ўз таннархидан паст нархларда сотилишидан кўрилган зарар сифатида ҳисобга олиб, унга 2016-2018 йиллар учун ягона солиқ тўлови ва 2019 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши асосли, 2020 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши эса асосли эмас.
Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Қурилишда фойдаланилган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш
Ҳа, корхона ижарага бериш мақсадида ўқув марказини қуриш учун харид қилган қурилиш материаллари ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.
Енгил автомобиль харид қилишдаги ҚҚСни ҳисобга олиш
Ҳа, корхона директорига ва минерал ўғитлар таъминот бўлимига корхона фаолиятини яхшилаш, янги харидорларни излаб топиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадларида сотиб олинган енгил автомобиллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.