Жавоб берамиз

ҚҚС

ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш мажбурияти


Солиқ имтиёзларини қўллаш – солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқи. ҚҚСдан озод қилинадиган товар (хизмат)ларнинг реализацияси бундан мустасно, солиқ тўловчилар бу имтиёзни қўллашлари шарт.

Кўчмас мулкни реализация қилиш бўйича айланмани тан олиш санаси


Кўчмас мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиболиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мулк берилган сана реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Товар кўргазмага бошқа мамлакатга жўнатилганда ҚҚС


Юкнинг кўргазма учун бошқа мамлакат ҳудудида божхона расмийлаштируви, ҳаракати, сақланиши ва қайтариб жўнатилиши билан бевосита боғлиқ бўлган хорижий ҳамкорнинг хизматларига, шунингдек кўргазма хизматлари учун тўланадиган ҳаққа ҚҚС солинмайди.

АВни устав капиталига улуш сифатида берилганда солиқ оқибатлари


АВ устав капиталига улуш сифатида киритилганда ҚҚС юзага келади.

АВ чиқиб кетишидан даромад кўрилса, фойда солиғи ё айланмадан солиқ юзага келади.

Импорт қилинган товарни реализация қилишда ҚҚС


Сизнинг вазиятингизда товарни реализация қилиш чоғидаги ҚҚС бўйича солиқ базаси импорт қилиш чоғидаги солиқ базасидан юқори, бу солиқ тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ келади.

ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси олингунига қадар бўлган даврдаги кирувчи ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш


Йўқ, ҳақли эмас. Солиқ кодексида корхона ҚҚС тўловчиси гувохномасини олгунига қадар бўлган даврда сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС суммаларини ҳисобга олиш кўзда тутилмаган.

Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС ҳисоби


Фойда солиғи ҳисоб-китобида чегирилмайдиган товарлар ва хизматлар ўз эҳтиёжлари учун сотиб олинган бўлса (СК 317-м.), “кирувчи” ҚҚС уларнинг харид қийматига киритилади 

Қурилиш ҳажми уч йилдан сўнг тасдиқланганда


Ҳисобварақ-фактура товарлар юклаб жўнатилган (берилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санага келиб ёзилади.

Озод қилинган айланмалар мавжуд бўлганда кирувчи ҚҚС


Йўқ, мумкин эмас. Товарларни (хизматларни) харид қилиш (олиб кириш) чоғида тўланган солиқ суммалари ҳисобга олинмайди, агар уларни реализация қилиш бўйича айланмалар ҚҚС солишдан озод қилинган товарларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган бўлса.

Товар августда юкланиб, ноябрда чек урилган


Солиқ тўловчи солиққа тортиш объектларини ҳисобга олишдаги хатоларни тузатиш ҳуқуқига эга ва солиқ суммаси камайганида тўғирланган солиқ ҳисоботини тақдим этишга мажбур. ДСХО солиқ тўловчининг ҳуқуқларини таъминлашга масъул.

Даврий божхона ҚҚС тўловлари ҚҚС тўловчилари томонидан ҳисобга олиниши керак


ҚҚС аввал вақтинча олиб кириш божхона режимида (ИМ-42 БЮД) даврий тўловлар шаклида тўланган бўлса ҳам импорт қилинган товарларни эркин муомалага  рўйхатдан ўтказишда (ИМ-40 БЮД) божхона органи электрон ҳисобварақ-фактура операторига ҳисобланган ҚҚС тўғрисидаги маълумотларни топшириши шарт.

Товар-моддий бойликларнинг камомади аниқланганда ҚҚС билан қандай ишлаш керак


Етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уни ундириш тартиби Меҳнат кодексининг 204-207-моддаларида назарда тутилган.

Солиқ суммаси пасайтирилганда ҳисобга олинган ҚҚС


ҚҚС пасайтирилиши туфайли аввал ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш зарурати йўқ.

Айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтиш чоғида олдин ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига тузатиш киритиш


Ҳа, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишда корхона АВ бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни унинг қолдиқ қийматига мутаносиб равишда тиклаши керак.

Мажбурий ҚҚСга ўтиш


Асосий восита сотишдан олинган даромад (фойда) 1 млрд сўмга тенг ёки кўп бўлса, корхона фойда солиғи ва ҚҚС тўлашга мажбурий ўтади.