Жавоб берамиз
ҚҚС
Ўз маҳсулотидан қурилишда фойдаланиш
Умуман олганда тавсифланган вазиятда (ўз маҳсулотини ўз қурилишида фойдаланиш билан боғлиқ) солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.
Автокамерал текшируви бўйича талабномада ҚҚС қўшимча ҳисобланиши
2022 йил 1 январдан кейин савдо (хизмат кўрсатиш) шаҳобчасида онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса билан бир вақтда бошқа турдаги (иккиламчи) фискал маълумотлар ҳисобини юритиш тизимларидан фойдаланиш тақиқланади.
Товар таннархидан паст нархда сотилда солиқ оқибатлари
ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ базаси аниқланганда товар (хизмат) нинг таннархи эмас, унинг бозор қиймати ҳисобга олинади.
Бинони сотишда аввал ҳисобга олинмаган ҚҚСни ҳисобга олиш
Бинони сотишда банк уни сотиб олишда ҳисобга олинмаган ҚҚС суммасига ўзгариш киритиб, солиқни ҳисобга олишга ҳақли
Асосий восита сотилганда солиқ оқибатлари
Бино реализация қилинганда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади. Солиқ солиш базаси бинонинг бозор қийматидан ҳисобланади.
Баҳолаш қиймати ичига ҚҚС қўшилганми
Баҳолаш объектининг бозор қиймати бу сотувчининг мижозга таклиф қиладиган, яъни ҚҚС қўшилган баҳосидир.
Ёқилғи нормадан ортиқ йўқотилишининг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
ТМЗларни инвентарлаш 19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ амалга оширилади.
Мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришда ҚҚС
Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилганида, мол-мулк қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан берилади. ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ЭҲФ ҳам шу санада расмийлаштирилади.
Корхонанинг меҳнат шароитларини таъминлаш учун харажатлари бўйича солиқ оқибатлари
Корхона салқин ичимлик ва музқаймоқ учун харажатларни ходимларнинг меҳнат фаолияти учун зарурлигини исботлаб беролса, бундай харажатлар бўйича кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиб, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб юбориши мумкин.
Воситачилик шартномаси бўйича юзага келадиган солиқ оқибатлари
Комиссия шартномаси бўйича воситачи (комиссионер) учинчи шахслардан комитент учун товарлар харид қилади.
Гаровга қўйилган мулкни банкка беришда МИБ солиқ агенти эканлиги
Сизнинг вазиятингизда МИБ ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланиб, у ҚҚС суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаши шарт. ЭҲФни ҳам МИБ тақдим этиши керак.
Мамлакат ичида экспорт
Товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.
Чет эл корхонасининг буюрмасига асосан маҳсулот етиштириб, текширувдан ўтказилганда ҚҚС бўйича солиқ оқибатларини аниқлаш
Агар чел эл корхонаси Ўзбекистонда фаолият юритмаса ёки жойлашган бўлмаса, хизмат кўрсатиш жойи Ўзбекистон ҳисобланмайди. Ўз навбатида солиқ ҚҚС бўйича солиш объекти юзага келмайди.
Мулкнинг бозор қиймати ҚҚС суммасини ўз ичига олиши
Қарздор корхона гаровдаги мулкини банкка беришда ЭҲФни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 1 млрд.сўмга расмийлаштиради.