Жавоб берамиз

ҚҚС

ҲМИ ҳисобидан молиялаштирилаётган лойиҳаларда ҚҚС


Лойиҳа иштирокчиси лойиҳа учун товар сотиб олганда реализация қилиш бўйича айланма ҚҚСга тортилмайди.

Таъсисчига тегишли ерда амалга оширилган қурилиш бўйича ҚҚС


Қурувчи билан шартномани жисмоний шахс тузар экан, қурилиш ишлари бўйича ҚҚС суммасини юридик шахс ҳеч бир шаклда ҳисобга ололмайди.

Дори воситасини референт ва базавий нархдан паст нархда сотиш


2025 йил 1 апрелдан бошлаб рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан референт нарх шакллантириш тизими жорий этилади.

ҚҚС гувоҳномасининг санаси туфайли ҚҚС ҳисобга олинмади


ҚҚС суммаси фаол ҚҚС гувоҳномасига эга бўлган солиқ тўловчилар томонидангина ҳисобварақ-фактуралар (юк божхона декларацияси) асосида ҳисобга олиниши мумкин.

Воситачилик хизматини кўрсатишнинг солиқ оқибатлари


Воситачилик фаолияти билан шуғулланувчи корхона учун воситачилик ҳақи даромад бўлиб ҳисобланади. Ушбу даромад суммаси айланмадан олинадиган солиққа ёки ҚҚС ва фойда солиғига тортилади.

Бинони бузиб ташлашда ҚҚС тўланадими


Сизнинг вазиятингизда бино реализация қилинмаяпти, балки бузиб ташланяпти. Шундай экан, бино корхона балансидан чиқиб кетишида ҚҚС тўланмайди.

Ходимларни овқатлантиришда ҚҚС


Корхона томонидан мол-мулкни (хизматларни) ходимларга шахсий мақсадларда фойдаланиш учун бериш, агар уни (уларни) харид қилиш чоғида ҚҚС суммаси ҳисобга олинмаган бўлса, реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди.

ҚҚС тўловчисининг АОС тўловчисига қўшилиши


Агар юридик шахс қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқий вориси (ҳуқуқий ворислари) солиқ (ҚҚС) тўловчи бўлмаса, қайта ташкил этилаётган шахс СК 36-бўлимида белгиланган тартибда солиқни ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммасига тузатиш киритишни амалга ошириши керак.

Фоизли даромад олинганда ЭҲФ расмийлаштириш


Молиявий хизматлардан олинадиган даромадлар, шу жумладан  кредит ва заёмлар бўйича олинган фоизли даромадлар ҚҚСдан озод этилган.

Чет эл логистика компанияси товарни етказиб бериш хизматини кўрсатса, ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари


Чет эл логистика компанияси Хитойдан Ўзбекистонга молни етказиб берса, ҚҚС бўйича айланма юзага келмайди.

Корхона ҚҚС тўлашдан воз кечганда ҚҚС бўйича ортиқча тўловни қайтариш


ҚҚС тўловчиси бўлган корхона солиқ тўловчи мақомини йўқотганда илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига тузатиш киритилиши лозим.

Давлат муассасаси ишлаб чиқарган электр энергияси бўйича ҚҚС


03.09.1999 йилдаги 414-сонли ВМҚ нинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган муассасангиз 2000 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлардан озод қилинган.

Хусусий мактаб биносини лизингга беришда ҚҚС келиб чиқиши


Хусусий мактаб биносини лизингга бериш бўйича айланма ҚҚСга тортилади, имтиёз белгиланмаган.

Суд ҳукми асосида қарз эвазига автомобиль аукционда сотилди


Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.

Товар эркин муомалага чиқарилгандан кейин тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш


Корхона қўшимча тўланган ҚҚС суммасини божхона қийматига тузатиш киритишни расмийлаштириш (тузатилган БЮД) санасида ҳисобга олишга ҳақли.