Жавоб берамиз
ЖШДС
Ходимларнинг шахсий автомобили учун ёқилғи харажатлари
Ходимларнинг шахсий автомобилларига корхона ҳисобидан метан қуйиш тегишли ҳужжатлар билан асосланмаса, харажатларни чегириш рад этилиши ва ходимларда моддий наф тарзидаги даромад юзага келиши хавфи мавжуд.
Моддий наф тарзидаги даромадни солиққа тортиш
Корхона жисмоний шахсларнинг харажатларини уларнинг ўрнига тўлаб берса, уларда моддий наф тарзидаги даромад вужудга келади. Бу даромад солиқ агентида ЖШДСга тортилади.
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосидаги тўловни хусусий мактаб тўловига йўналтириш
Корхонага фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида хизмат кўрсатувчи жисмоний шахс ариза ёзган ҳолда ўз хизмат ҳақини фарзандининг хусусий мактабда ўқиши учун ёки қонун билан таъқиқланмаган бошқа мақсадларга йўналтириши мумкин. Бу қонун билан чекланмаган.
МЧЖдаги улушни сотишда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари
Мактаб учун 3,8 млн сўм тўлов – ЖШДСдан қанча тежаш мумкин
Фарзандининг нодавлат мактабда таълим олиши учун тўланган ойлик тўловнинг 3 млн сўмгача бўлган қисми ЖШДСдан озод этилади. Агар тўлов 3,8 млн сўмни ташкил этса, 3 млн сўмга имтиёз қўлланилиб, қолган 800 минг сўм умумий белгиланган тартибда ЖШДСга тортилади.
Хорижий таъсисчили корхонанинг фаолияти, бухгалтерия ҳисоби ва солиқлари
Туркманистон фуқароси таъсис этган, дизель, битум ва кабель каби товарларни Ўзбекистонга импорт қилиб сотадиган корхонада таъсисчининг хорижий фуқаро эканлиги асосидагина алоҳида солиқ имтиёзлари қўлланилмайди.
Жисмоний шахснинг VISA-картасига қайтариб ўтказилган пули солиққа тортиладими
ЖШДСга тортиладиган даромадлар Солиқ кодексининг 371-377-моддаларида белгиланган ва ушбу моддаларда вазиятда келтирилган ҳолатга мос келадиган даромад тури йўқ.
«Бажарилган ишлар учун» — тўлов ортидаги мажбуриятлар
Ушбу ҳолатда «Бажарилган ишлар учун» деган тўлов изоҳининг ўзи етарли эмас. Агар иш ҳақиқатда бажарилган бўлса, уни тасдиқловчи шартнома ва бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўлов солиқ ва бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттирилиши зарур. Аксинча, иш бажарилмаган ва тўлов хато ўтказилган бўлса, ФҲТ шартномасини расмийлаштириш эмас, балки маблағни корхонага қайтариш тўғри йўл ҳисобланади.
Устав капиталига киритилган қурилиш материаллари бўйича солиқ оқибатлари
Таъсисчилар томонидан устав капиталига қурилиш материаллари кўринишида пулсиз улуш киритилганда ЖШДС бўйича ягона ёндашув шаклланмаган. Амалиётда турли ҳуқуқий позициялар мавжуд.
Америка компанияларига хизмат кўрсатишда ходимлар даромадининг солиққа тортилиши
Фақатгина Америка компанияларига масофавий диспетчерлик хизматлари кўрсатилиши ўз-ўзидан ходимларнинг иш ҳақи бўйича ЖШДСдан озод қилиш ёки пасайтирилган ставкани қўллаш учун асос бўлмайди.
Директор иш вақтидан ташқари ишлади
Ушбу тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади ва ЖШДС ҳамда ижтимоий солиқ солиш объектига киради.
Мерос қилинган турар жойни 36 ой ўтмасдан сотиш
Мерос қилинган турар жойни 36 ой ўтмасдан сотишда сотиб олиш қийматини аниқлаш тартиби Солиқ кодексида бевосита белгиланмаган.
Автомобиль харидорига берилган бонусли товарлар
Агар мазкур бонуслар СКда назарда тутилган бонус дастури талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ва ўтказилган бўлса, уларни олувчи жисмоний шахсларда ЖШДС солиш объекти юзага келмайди.
Ипотека кредитини қоплашда ЖШДС бўйича имтиёз қўллаш
Уй-жой сотиб олишда олинган ипотека кредити ва у бўйича ҳисобланган фоизларни қоплашда ЖШДСдан имтиёз қўлланилади. Бу бандда имтиёзни қўллаш учун мажбурий бўлган бир қатор шартлар белгиланган.
Аутстаффинг шартномасида ЖШДС ва ижтимоий солиқни ким тўлайди
Аутстаффингда ходимларнинг иш берувчиси аутстаффер ҳисобланади. Шунинг учун иш ҳақи бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқни ҳам аутстаффер тўлайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter