Жавоб берамиз
Мулк солиғи
Қайта тикланадиган энергия манбалари юзасидан мулк солиғидан озодлик
414-модданинг 3-қисми 2-банди билан мол-мулк солиғидан мулкий объектлар эмас, балки энергия ишлаб чиқарувчилари озод этилмоқда.
Болалар оромгоҳи объектига мулк солиғи солинадими
Болалар дам олиш оромгоҳлари томонидан кўрсатилган хизматлар санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматлари сифатида эътироф этилган.
Кўчмас мулкни қачон такроран баҳолаш керак
Солиқ тўловчи 2022 йилда амалга оширилган мустақил баҳолаш натижаларидан 2022 йил учун мол-мулк солиғини ҳисоб-китоб қилишда, шунингдек 2023 ва 2024 йиллар учун фойдаланишга ҳақли.
Корхона мол-мулкининг баҳоланиши
Солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.
Мол-мулк солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби СК 417-моддасида белгиланган.
Мол-мулк солиғини ҳисоблашда минимал қиймат қўлланиладиган майдон
Солиқ солинадиган базани энг кам қиймат бўйича ҳисоблаш учун бинонинг умумий майдони олинади.
Мол-мулк солиғини ҳисоблашда минимал қиймат қайси майдонга қўлланилиши
Минимал қиймат бинонинг бутун майдонига, шу жумладан зинапоя майдонлари, йўлаклар, лифтлар ва ҳ.к.ларга қўлланилади.
Мол-мулк солиғининг ҳисоб-китобида энг кам қиймат бўйича қайси майдон қўлланилади
Мол-мулк солиғи энг кам қийматдан келиб чиққан ҳолда кўчмас мулкнинг бутун ер участкасига эмас, балки бинолар (иншоотлар) майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Тугалланмаган қурилиш объекти бўйича мол-мулк солиғи
Cолиқ кодексида сизнинг вазиятингизда мол-мулк солиғини тўлаш тўхтатиб турилиши кўзда тутилмаган.
Гаров мол-мулки солиқ солиш объекти эмас
Кредит ташкилоти томонидан қарзни сўндириш ҳисобига сотиш мақсадида ундирилган мол-мулк (гаров мол-мулки) товар ҳисобланади, шу муносабат билан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектида ҳисобга олинмаслиги борасида норматив ҳужжатнинг янги версиясида ўзгариш қилинмаган.
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатгандаги солиқ имтиёзлари
Бино-иншоотларни таъсисчидан корхонага беришни ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисоби, солиқ оқибатлари
Таъсисчи бино-иншоотларни қурдириб корхонага бериб юборган бўлса, бу жараён тегишли равишда ҳужжатлаштирилиши лозим.
Кўчмас мулкни жисмоний шахсга ўтказишда солиқлардаги ўзгаришлар
Корхона ўз балансидаги кўчмас мулкни жисмоний шахсга ўтказса, вазиятда кўрсатилган солиқ имтиёзларини қўллаш имкони йўқолади.
Қурилиб фойдаланишга топширилганидан 6 ой ўтгач, сотилмаган турар жой объектлари бўйича мол-мулк солиғи
Агар корхона 2022 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини айнан ўша йил учун кўзда тутилган шаклда тақдим этган бўлса, бошқа шаклда аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиши керак эмас.
Бино бузилганида бухгалтерия ўтказмалари ва мол-мулк солиғи
Асосий воситалар таркибидаги бино бузилганида қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари билан АВда 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 22-бандида танишинг.