Жавоб берамиз
Мулк солиғи
Мол-мулк солиғи ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш муддатлари
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби СК 417-моддасида белгиланган.
Мол-мулк солиғини ҳисоблашда минимал қиймат қўлланиладиган майдон
Солиқ солинадиган базани энг кам қиймат бўйича ҳисоблаш учун бинонинг умумий майдони олинади.
Мол-мулк солиғини ҳисоблашда минимал қиймат қайси майдонга қўлланилиши
Минимал қиймат бинонинг бутун майдонига, шу жумладан зинапоя майдонлари, йўлаклар, лифтлар ва ҳ.к.ларга қўлланилади.
Мол-мулк солиғининг ҳисоб-китобида энг кам қиймат бўйича қайси майдон қўлланилади
Мол-мулк солиғи энг кам қийматдан келиб чиққан ҳолда кўчмас мулкнинг бутун ер участкасига эмас, балки бинолар (иншоотлар) майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Тугалланмаган қурилиш объекти бўйича мол-мулк солиғи
Cолиқ кодексида сизнинг вазиятингизда мол-мулк солиғини тўлаш тўхтатиб турилиши кўзда тутилмаган.
Гаров мол-мулки солиқ солиш объекти эмас
Кредит ташкилоти томонидан қарзни сўндириш ҳисобига сотиш мақсадида ундирилган мол-мулк (гаров мол-мулки) товар ҳисобланади, шу муносабат билан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектида ҳисобга олинмаслиги борасида норматив ҳужжатнинг янги версиясида ўзгариш қилинмаган.
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатгандаги солиқ имтиёзлари
Бино-иншоотларни таъсисчидан корхонага беришни ҳужжатлаштириш, бухгалтерия ҳисоби, солиқ оқибатлари
Таъсисчи бино-иншоотларни қурдириб корхонага бериб юборган бўлса, бу жараён тегишли равишда ҳужжатлаштирилиши лозим.
Кўчмас мулкни жисмоний шахсга ўтказишда солиқлардаги ўзгаришлар
Корхона ўз балансидаги кўчмас мулкни жисмоний шахсга ўтказса, вазиятда кўрсатилган солиқ имтиёзларини қўллаш имкони йўқолади.
Қурилиб фойдаланишга топширилганидан 6 ой ўтгач, сотилмаган турар жой объектлари бўйича мол-мулк солиғи
Агар корхона 2022 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини айнан ўша йил учун кўзда тутилган шаклда тақдим этган бўлса, бошқа шаклда аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этиши керак эмас.
Бино бузилганида бухгалтерия ўтказмалари ва мол-мулк солиғи
Асосий воситалар таркибидаги бино бузилганида қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари билан АВда 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 22-бандида танишинг.
Ертўлаларга мол-мулк солиғи
Йўқ, корхона умумий фойдаланишдаги ертўлалар бўйича мол-мулк солиғини тўлаши керак эмас.
Ноль қийматга эга объект бўйича мол-мулк солиғи
Амалдаги қоидаларга кўра, солиқ солинадиган база 1 кв.м. учун мутлақ кўрсаткичда белгиланган минимал қийматдан кам бўлиши мумкин эмас.
ННТ мол-мулкини ижарага беришда солиқлар тўлаши лозимлиги
ННТ мол-мулкини ижарага берганида тижорат фаолияти билан шуғулланади, шу сабабли бунда барча солиқларни тўлаши лозим.
Ўтган йилда ўтказилган мустақил баҳолаш
2023 йил мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида 2021 ва 2022 йилларда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter