Жавоб берамиз

Умумий саволлар

Устав фонди оширилиши вақтида рўйхатдан ўтказилмаганлиги даромадни (тушумни) яшириш деб эътироф этилмаслиги


Йўқ, бу тўғри эмас. СК 223-моддасида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этиладиган ҳолатлар қаторида юридик шахс устав фондининг оширилиши белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолати келтирилмаган.

Солиқ аудитида солиқ ҳисобланишининг тўғрилиги текширилиши


Муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш солиқ аудитидир.