Жавоб берамиз

Ягона солиқ тўлови

Корхона ЯСТ тўловчиси ҳисобланади, пасайтирувчи коэффициентни қўллайди, ҳакамлик суди қарорига биноан 500 млн сўмлик кўчмас мулкни қарздорликни сўндириш учун топширмоқда. 1. Асосий воситаларни топшириш корхонанинг асосий фаолият турига таъсир кўрсатадими? 2. Мазкур операцияни амалга оширгандан кейин корхона пасайтирувчи коэффициентни қўллаш билан ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладими, ушбу асосий воситаларнинг чиқиб кетиши асосий воситаларни сотиш сифатида талқин қилиниши мумкин эмасми? 3. Агар мазкур чиқиб кетиш ҳакамлик суди қарорига биноан амалга оширилаётган бўлса, корхона 500 млн сўм қийматидан 6% ставка бўйича ЯСТ тўлайдими?


Сизнинг ҳолатингизда кўчмас мулк объекти чиқиб кетишидан олинган даромадлар асосий фаолият турини белгилашга таъсир этмайди. 

ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида, агар ишлаб чиқариш тусидаги хизматлар товар ишлаб чиқаришдан ошиб кетган тақдирда, амалга оширилаётган фаолият турини ҳисобга оладиган 0,5 пасайтирувчи коэффициентини қўллаш тўғрими?


Ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида саноат тусидаги ишлар ва хизматлар ҳажмлари устун бўлган тақдирда пасайтирувчи коэффициентдан фойдаланиш ғайриқонунийдир.

Фаолият мавжуд бўлмаган тақдирда улгуржи савдо корхонаси ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида пасайтирувчи коэффициентни ҳисобга олиши мумкинми?


Асосан пасайтирувчи коэффициент амалга оширилаётган фаолият турига (Низомнинг 1-иловаси) боғлиқ ҳолда қўлланади.

Агар хизмат кўрсатиш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланиб, ўз объекти қурилишини олиб борса, корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?


қурилишни амалга оширишда пасайтирувчи коэффициентни қўллаш сиз айнан нима қураётганингизга боғлиқ.

Етказиб берувчи томонидан бизга берилган чегирма корхонанинг даромади ҳисобланадими? Сотиб олувчи корхона (ягона солиқ тўловчиси)да ушбу ҳолатда солиқ оқибатлари юзага келадими?


Маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида олинган бошқа даромадларга солиқ солинмайди (Солиқ кодексининг 356 – моддаси).

Агар чакана савдо (75%) ва Paynet хизматлари (25 %) билан шуғулланувчи корхона чакана савдо корхонаси сифатида ҳар чоракда 30 ЭКИҲ миқдорида ЯСТнинг энг кам миқдорини тўлаётган бўлса, Paynet хизматларидан олинган тушумдан алоҳида солиқ тўлаб, ушбу хизматлар бўйича ҳисобот тақдим қилиши керакми?


Солиқ органларига битта ягона солиқ тўлови бўйича Ҳисоб-китоб умумий тушум бўйича фаолият турларига бўлинган ҳолда тақдим қилинади.

Агар 2015 йилнинг учинчи чорагида ижара 86,96%ни, тўртинчи чоракда 55,56%ни, ўсувчи якун бўйича эса 73,17%ни ташкил қилган бўлса, савдо шохобчалари ижарасидан олинган тушумдан ЯСТ қандай ставкалар бўйича ҳисобланади?


Сизнинг ҳолатингизда, турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш бўйича хизматлар йил якунлари бўйича асосий фаолият тури ҳисобланади (умумий ҳажмда ижара бўйича тушум улуши 73,17%ни ташкил қилди, бу 60%дан кўп). Турғун савдо шохобчаларини оператив ижарага бериш бўйича ЯСТ ставкаси 30% миқдорида тасдиқланган.

Биринчи ярим йилликда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган, учинчи чоракда эса юридик шахсларга кондиционерлар ва музлаткичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатган корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олиши керакми?


Сизнинг ҳолатингизда ЯСТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоби Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (03.03.2011 йилдаги 2203-сон) мувофиқ умумий тартибда амалга оширилади.

ЯСТ тўловчи корхона «Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 1-иловасида (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатда ўтказилган) келтирилган камайтирувчи коэффициентларни 2014 йил биринчи чорагида умуман сотиш айланмаси бўлмаганда қўллаш мумкинми? Агар қўлланилмаса, 2014 йил учун солиқ ва молиявий ҳисоботларда қандай тузатиш ёзувлари киритилиши керак? Ушбу ҳолат жорий 2015 йилда қандай ўз аксини топади?


Агар сиз ҳақиқатда 2014 йил I чоракда фаолиятни амалга оширмаган бўлсангиз, К1 ни танлашда эса асосий (устунлик қилувчи) фаолият турини кўрсатиш зарур, у ҳолда сиз ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда мазкур камайтирувчи коэффициентни қўллай олмайсиз.

1. Қурилиш ташкилоти – бош пудратчига ЯСТ бўйича солиқ солиш базаси қандай ҳисобланади? 2. Ташкилот директори, ҳар ой штат жадвалини ўзгартирмаслик учун ҳар ойдаги иш ҳақини ҳисобварақдаги мавжуд пул маблағлари ҳамда ҳар бир ишчи томонидан бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб тақсимлашга ҳақлими?


ЯСТни ҳисоблашда қурилиш ташкилотлари – бош пудратчилар солиқ солиш объекти сифатида ўз кучлари билан бажарилган қурилиши ишларини реализация қилишдан олинадиган тушумни қабул қиладилар (СКнинг 355-моддаси).

Текин ёрдамга ягона солиқ тўлови солинадими? Агар солинса, у ҳолда қандай ставка қўлланилади?


ЎзР Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан текин молиявий ёрдам бошқа даромад ҳисобланади ва асосий фаолият тури учун белгиланган ставка бўйича солиқ солинади (СКнинг 353-моддаси).

Агар 2014 йилда ишлаб чиқариш фаолияти 90 фоизни ташкил қилган ҳамда солиқ солиш базасини камайтириш амалга оширилмаган бўлса, корхона 2013 йилда сотиб олган импорт ускунаси бўйича 2015 йилда ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини 25 фоизга камайтириши мумкинми?


Мазкур саволга жавоб ускунангизни фойдаланишга топшириш санасига боғлиқ. ЯСТ бўйича солиқ солиш базасини камайтириш янги технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб беш йил ичида амалга оширилади.

Товарларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилганда ва текинга берганда нима ЯСТ солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади? Таннархидан паст баҳоларда реализация қилишни ЯСТ Ҳисоб-китобида қандай кўрсатилади? Мазкур хўжалик операциялари бўйича ҳисобварақ-фактуралар қандай расмийлаштирилади? Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


Тайёр маҳсулотларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилганда ЯСТга тортиш учун ялпи тушум реализация қилинган тайёр маҳсулотларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади (СКнинг 355-моддаси).

Асосий фаолият тури ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳисобланган, қўшимча тарзда улгуржи савдо учун лицензияга эга корхона 14.01.2010 йилдаги 2065-сон Низомга асосан тушган пул маблағларидан 5 фоиз миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича бўнак тўловларини тўлаши керакми? Агар жоиз бўлса, у ҳолда қайси пайтдан эътиборан?


Модомики сизнинг корхона улгуржи савдо учун лицензия олган экан, у ҳолда мақсадли ҳисобварақ очилган пайтдан бошлаб эътиборан барча тушумдан ЯСТ бўйича бўнак тўловларини тўлаши керак.

1. Ўз балансида АГТКС (автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияси) мавжуд бўлган корхона учун ЯСТни ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай? ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базадан сиқилган газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ва инвестиция устама ҳақи чегириладими? Бунда пластик карталар қўлланган ҳолда тушган тушум 5 фоизга камайтириладими? 2. Агар корхонага ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорида ЯСТ тўлаш тартиби татбиқ этилса, ЯСТ энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобига қайси пайтдан эътиборан ўзгартиришлар киритилади?


Ягона солиқ тўлови тушумдан транспорт воситалари учун сиқилган газни ишлатганлик учун олинадиган солиқни чегирган ҳолда тўланади. Махсус инвестиция устама ҳақи ЯСТ бўйича солиқ солиш базасидан чегирилмайди.