Жавоб берамиз
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар
ПҚ-2687 қарорга асосан мол-мулк солиғи бўйича имтиёз ўз кучидами ва ундан фойдаланса бўладими?
Ўзбекистон Президентининг 21.12.2016 йилдаги №ПҚ-2687 қарорининг 14-бандига мувофиқ берилган солиқ ва божхона имтиёзлари 2020 йил 1 январга қадар амал қилади.
Банк ихтиёрига ўтган банкорт-корхона сотилаётган вақтда фойда кўриб ишлаётган бўлса ва янги стратегик инвесторга сотилса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.11.2010 йил ПҚ-1438- сонли қарорида кўрсатилган солиқ имтиёзидан фойдаланишга ҳақлими?
Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Ф-4010 сонли фармойишида белгиланган тартибда янги ташкил этилган ва стратегик инвесторга сотилган корхоналар сотилган пайтдан бошлаб 2 йил давомида ЯСТ тўлашдан озод этилади.
Агар фарзанд, ота ва она ишлашса ва уларнинг ойликларидан контракт тўлови учун маблағ ўтказилса иш ҳақидан даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими?
Жисмоний шахсларнинг ёши йигирма олтига тўлмаган фарзанлари ёки ўзи ЎзРнинг олий ўқув юртларида ўқиши учун йўналтирган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солишдан озод қилинади.
Имтиёздан фойдалансам бўладими? Хозирда мен шу имтиёзни қўллаш ва 2017 ҳамда 2018 йиллар учун иш ҳақимни қайта хисоб-китоб қилиб бериш тўғрисида ариза билан чиқсам қонуний бўладими?
Ҳа, имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин, шунингдек аввалги даврлар учун иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилишни талаб қилишга ҳуқуқингиз бор.
ПФ-4853 сонли фармон бўйича эркин иқтисодий зонада жойлашган корхона Президентнинг 29.06.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги Фармонига асосан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтса, ҚҚСдан озод бўладими?
Президентнинг 26.10.2016йилдаги ПФ-4853 сонли фармонида эркин иктисодий зоналар иштирокчилари бўлган корхоналар ҚҚС бўйича имтиёз берилмаган.
1. Қўшма корхоналарга қанақа солик ва божхона имтиёзлари мавжуд, норезидентнинг улуши билан янги ташкил этилган МЧЖга қанақа имтиёзлар мавжуд? 2. Президентнинг қарорлари билан ташкил этилаётган кичик иқтисодий зоналарга қандай имтиёзлар мавжуд? 3. Самарканд вилоятининг қайси худудларида иқтисодий зоналар мавжуд. 4. Қўшма корхона ташкил этилгани қулайми ёки иқтисодий зонада МЧЖ ташкил этилгани қулайми?
Хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар ва эркин иқтисодий зона иштирокчилари учун Давлатимиз томонидан солиқ ва мажбурий тўловлардан, ҳамда божхона божларидан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар берилган. Самарқанднинг Ургут туманида ЭИЗ ташкил этилган.
Тайёр тикув махсулотлари, тайёр кийим-бош (Готовые швейные изделия, готовая одежда (швейные, трикотажные и кожаные изделия))ларга биз ишлаб чиқараётган махсус кийим-бошлар хам кирадими ва биз ушбу имтиёздан фойдаланишимиз мумкинми?
Агар корхонангизда ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60 фоизни ташкил этса, белгиланган имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.
2017 йил ташкил этилган “С” қўшма корхона 2017 –2019 йиллар давомида Президентнинг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ 3594-сон Фармони асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкинми?
Мазкур ҳолатда солиқ имтиёзидан фойдаланилса, келажакда музокаравий вазият (спорная ситуация) юзага келиши мумкин.
Солиқ кодексининг 269-моддаси 2-қисми 2-бандида кўрсатилшан имтиёзни “Сувокова ДУК” ва унинг филиаллари қўллаши мумкинми, ёки ушбу тизим корхоналари СКнинг 269- моддаси 1-қисми 1-бандига мувофик имтиёз қўллашадими?
СК 269-моддасининг 1-қисми ва 2-қисмида ҳар хил тарзда берилган имтиёзлар акс эттирилган. Имтиёздан фойдаланиш имконияти корхонанинг ўзи ёки унда мавжуд мол-мулкнинг ушбу моддада белгиланган мезонларга мувофиқ келишига боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасига аъзо бўлган корхонага калава ип, ишлаб чиқариш чиқиндиси сотганда 0% ставкада ҚҚС хисоблаб счёт- фактура тақдим этиш мумкинми?
Президентининг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512 қарорида асосан "Узбекенгилсаноат" АЖ корхоналарига 2020 йилнинг 1 январигача тўқимачилик яримфабрикатларини ноль фоизли ставкада ҚҚС ҳисоблаш билан сотиб олишга рухсат берилган.
Ўзбекистон Президентининг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарори бўйича берилган имтиёздан фойдаланиш учун солиқ хизматига ариза бериладими ва берилса, қандай шаклда берилади?
Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687 сонли қарори бўйича берилган имтиёзларни қўллаш учун солиқ хизматига ҳеч қандай ариза берилмайди. Имтиёзларни қўллаш тартиби АВда 2017 йил 16 майда 2885-сон билан рўйхатга олинган Низомда баён этилган.
Янги очилган МЧЖ Ягона солиқ тўловида бўлса кандай имтиёзлар мавжуд? ЯИТ бўйича имтиёзга эгами?
Янги очилган МЧЖ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлса, 6 ой давомида ЯСТ ва ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тўлаш имконига эга.
Кафил ташкилоти томонидан банк кредити тўловлари учун тўлаб берилган маблағлар ушбу ташкилотга қайтарилганда солиқ оқибатлари келиб чиқадими?
Йўқ, Кафил ташкилоти томонидан тўлаб берган пул маблағларини ушбу ташкилотга қайтариб беришнинг ўзи бевосита солиқ оқибатини юзага келтирмайди. Аммо сизнинг жамиятингизда ФКнинг 295-моддаси ва СКнинг 135-моддаси билан боғлиқ бўлган солиқ мажбуриятлари юзага келиши мумкин.
1) Инновация маркази резиденти томонидан Ягона солиқ тўлови ҳисоботида солиқ имтиёзи Президентнинг ПҚ-2042-сонли қарори ёки ПФ-5099-сонли фармони бўйича қўлланилади? 2) ПФ-5099 бўйича берилган солиқ имтиёзлари мақсадсиз ёки мақсадли ҳисобланадими? 3) Мақсадли бўлган имтиёздан бўшаган маблағларни ҳисоби қайси счетда юритилади?
Корхона Инновация маркази резиденти бўлганидан сўнг Инновация маркази резидентлари учун белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши лозим.
Президентнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон Қарорида кўзда тутилган фойда солиғи бўйича солиқ имтиёзи бизнинг корхонамизга татбиқ этиладими?
Нодавлат таълим муассасалари – кичик бизнес субъектлари бўлиб ҳисобланмайди. Уларга нисбатан Президентимизнинг 17.04.2006 йилдаги ПҚ-325-сон Қарорида белгиланган имтиёзлар тадбиқ этилмайди.