Жавоб берамиз

Солиқ ҳисоботи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сонли қарорида белгиланган имтиёзларлар бўйича ҳисоботлар қанақа тартибда тақдим этилади? Уларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик учун молиявий жарималарни қўллаш кўзда тутилганми?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сонли қарорига асосан қўлланилган имтиёзларлар бўйича ҳисоботлар Адлия вазирлигида 02.04.2005 йилда 1463-сон билан ва 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатга олинган Низомларда белгиланган тартибда ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилади.

МЧЖ шаклидаги корхона 2 та фаолият тури - ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланганда ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботини тўлдириш қандай тартибд амалга оширилади?


2015 йилда савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар агар яна бошқа турдаги бирор фаолиятни амалга оширсалар солиқ органларига 2 та СЯТ ҳисоб-китобини тақдим қилар эдилар: савдо фаолияти бўйича – 108 код билан, бошқалар бўйича 100. 2016 йилдан бошлаб барча фаолият турлари бўйича ягона ЯСТ ҳисоб-китоби топширилади.

МЧЖ шаклидаги корхона ўз номини ўзгартиргач ўтган йиллар учун аниқлаштирилган солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириши керакми?


Йўқ, керак эмас. Корхона ўтган йиллар учун топширилган ҳисоботларда мутлақ ҳуқуқ ҳозирги вақтда  юзага келган фирма номини кўрсата олмайди.

Ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи реестрини жўнатишда тушунмовчиликлар бўлса қайси ташкилотга мурожаат қилиш керак (сайт эгаларигами ёки Республика Халқ банкигами)?


Сиз солиқ  рўйхатидан ўтган туманингиздаги Халқ банкининг филиалига мурожаат қилишингиз керак.

Ягона солиқ тўлови ҳисоб китоби 10 сатри (товар,иш,хизматлар реализациясидан соф тушум) да қайси сумма акс эттирилади: агар ҳисобот даврида ҳисоб рақамга 15 000 000 сўм пул маблағлари келиб тушган, ҳисоб-фактура - 12 000 000 сўмга расмийлаштирилган ва бўнак тўловлари – 3 000 000 сўмга тенг бўлса? Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?


Ягона солиқ тўлови ҳисоб китоби 10 сатрида ҳисоб – фактуралар билан тасдиқланган товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан соф тушум кўрсатилади.

Ижарага олинган транспорт воситалари учун тўланадиган ижара тўловидан келиб чиқадиган даромад солиғи бўйича қандай ҳисобот топширилади? Даромад солиғини жисмоний шахсга тўланадиган ижара тўловидан ушлаб қолиб, ўтказиб бериш бўйича корхона жавобгар бўладими? Ижара тўловини тўлай олмаган ой учун ҳам даромад солиғини ўтказиб бериш керакми?


Жисмоний шахсларга тўланадиган ижара тўловлари ва улардан ушлаб қолинадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС) “Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар”да акс эттирилади.

Солиқ инспектори ОЎЮда ўқиш учун фақат нақд шаклда ёки ходимнинг ўзининг картасидан тўланган сумма қайтарилишини важ қилиб кўрсатиб, ЖШДС бўйича Декларация топширилишини рад этиши мумкинми?


Имтиёзни қўллаш тартиби “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом”да кўзда тутилган.

Асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни қайси санагача ДСИ органларига тақдим қилиш зарур?


Юридик шахслар асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида (яъни 30 январдан кечиктирмай) давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт (СКнинг 187-моддаси 1-қисми 1-банди).

Бухгалтерия ҳисобида муҳим ва муҳим бўлмаган хатолар қандай тўғирланади? Бу ҳолатда аниқлаштирилган солиқ ва молиявий ҳисоботларни топшириш керакми?


Аниқлаштирилган молиявий ҳисоботни топшириш керак эмас, чунки хатоларни тузатиш жорий давр ҳисоботларида акс этади. Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини солиқ органларига солиқ мажбурияти бўйича даъво билдириш муддати (СКнинг 38-моддасига биноан 5 йил) мобайнида топшириш мумкин.

2015 йил IV чорак учун ЯИТ бўйича ҳисоб-китобни топширишда моддий ёрдам қайси графада кўрсатилиши лозим?


2015 йил 4 чорак учун ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китобда моддий ёрдам кўрсатилиши керак эмас.