Жавоб берамиз
Юқоридаги ҳолатда корхона мол-етказиб берувчига тўлаган ҚҚСни қандай ҳисобга олади ёки сотилган маҳсулот таннархига қўшиладими?
Товуқ гўштини реализация қилиш обороти солиқ солинмайдиган оборот деб ҳисобланади. Солиқ солинмайдиган оборотларда ишлатиладиган материаллар сотиб олинган пайтда сотувчига тўланган ҚҚС суммаси ушбу материалларнинг таннархига киритилади.
Агар корхона жорий 2019 йилда кўчмас мулкни қолдик қиймати бўйича сотса, ҚҚС ҳисобланадими?
Ҳа, ҳисобланади ва тўланади. АВлар сотилганда ҚҚС суммаси уларни реализация қилиш қийматидан, агар реализация қилиш қиймати АВнинг қолдиқ қийматидан кам бўлса, у ҳолда қолдиқ қийматидан ҳисоблаб чиқарилади.
1.Корхона ягона ер солиғи тўловчиси бўлиши мумкинми? 2.Реализация қилинган суммадан ҚҚС тўланадими?
ЯЕС тўловчиси бўлиш учун СКнинг 362-моддасида белгиланган талаблар бажарилиши керак. Товуқ гўшти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҚҚС тўлашдан озод қилинган.
Корхона умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтса ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув солиғи ҳисоботларини топшириши мажбурийми?
Солиқнинг муайян тури бўйича солиқ солинадиган объектга эга бўлмаган корхона солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмайди ва ушбу солиқлар бўйича солиқ ҳисоботини топширмайди.
1.Корхона 2019 йилдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтса, ўтган 2018 йилда ҚҚС ҳисоблаш бўйича қандай ишларни амалга ошириши керак? 2.Бу ҳолда ҚҚС божхонага тўланмасдан, солиқ органига тўлик ҳажмда тўланадими (зачёт йўқлиги сабабли). 3.2019 йилдан бошлаб қайси солиқ турларидан солиқ имтиёзларига эга бўлади?
2019 йил бошига ТМЗ қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ажратиб олиш лозим (агар улар ҚҚС билан олинган бўлса). ҚҚС суммаси кейинчалик зачёт қилинади. Солиқ имтиёзлари Президентнинг 21.12.2016 йилдаги
ҚҚСдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаган ҳолда хом ашё импорт қилган корхона ушбу хом ашё қолдиғи бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими?
Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса, ҚҚС ҳисобга олинади.
Асосий фаолияти товуқ тухуми ва товуқ гўшти ишлаб чикариш бўлган корхоналар ҚҚС солиғини тўлайдими?
Ўзбекистонда етиштирилган товуқ гўшти ва тухум реализацияси бўйича оборотлар ҚҚСдан озод қилинган.
Ургуи ЭИЗ иштирокчиси учун берилган имтиёзлар мақсадлими ёки мақсадсиз?
Президент Фармонида ЭИЗ иштирокчилари имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтиришлари лозимлиги назарда тутилмаган.
Ходм меҳнат таътилидан чақириб олинганда ходимнинг пулини ушлаб қолиб келгусида таътилга чиққанда бериш тўғрими (компенсацияга алмаштириб булмайдиган таътилларнни)? Агар пули ушлаб қолинса, у ходим келгусида татил кунидан фойдаланмай ишдан бўшаса нима қилишимиз керак?
Меҳнат кодексининг 147-моддасига мувофиқ, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter