Жавоб берамиз
Ушбу важлар тўғрими?
Ходим томонидан, асосий ишдан ташқари, ўша ташкилотнинг ўзида штат лавозимини эгалламасдан ўз нормал иш вақтининг 50 % дан ортиқ бўлмаган ҳажмда бажариладиган педагогик иш ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайди
Шу сабабли мукофот пулини январ ойида чиқариладиган раҳбар буйруғи асосида “2019 йил 1- январ янги йил байрами муносабати билан 2019 йил январ ойида энг кам иш ҳақининг 2 (икки) баробар миқдорида, феврал ойида энг кам иш ҳақининг 2 (икки) баробар миқдорида тўлаш қонунчиликка зид эмасми?
Жамият 2019 йилдан канака солик тулаши керак, ягона ер солигиними ёки ККС?
Агар корхонангиз белгиланган талабларга жавоб берса, ягона ер солиғи тўловчиси бўлишингиз мумкин. Белгиланган талабларга жавоб берамаган юридик шахс солиқ солишнинг бошқа тартибини қўллайди.
Ходима бола парваришлаш таътилида бўла туриб, яна ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетса, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа қанча миқдорда (100 ёки 75 %) тўланади?
KPI тизимини қўллашнинг ҳуқуқий асослари мавжудми ва уни ишлаб чиқишда қандай меъёрларга амал қилиш зарур?
KPI (Ключевые показатели эффективности (англ. Key Performance Indicators)) тизимини қўллаш асосида ходимларни баҳолаш ва унумдорликка раҳбатлантириш масаласи иш берувчи ихтиёрига қолдирилган.
Ходимни ишдан бўшатмасдан қандай қонуний йўл тутиш мумкин?
Ходим харбий йиғинга (1 ойгача) чақирилган бўлса, иш берувчи бу ҳақда буйруқ чиқаради.
Вактинча ишсиз булганлар учун хозирги кунда алимент туловининг микдори канча?
Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Бино ва хоналарни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақини белгиланган минимал ставкалардан паст суммада ўрнатиш мумкинми ва бунда солиқлар қандай ҳисобланади?
Ижара шартномасида ижара ҳақини белгиланган минимал ставкалардан паст суммада ўрнатиш қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган. Лекин бунда муайян солиқ оқибатлари юзага келади.
Турар жой аҳолига сотилаётган пайтда 2019 йилда ҚҚС ишлатиладими ёки ҚҚС сиз сотиш мумкинми?
Айни ҳолатда ҚҚС тўлаш ёки тўламаслик корхона қайси солиқ солиш тартибини қўллашига ҳамда қурилиш ишлари қандай маблағлар ҳисобига молиялаштирилганига боғлиқ.
1.Биз тайёр махсулотларимизни «GM Usb»дан бошқа истеъмолчиларга реализация қилганимизда ҚҚС ни қўллашимиз керакми? 2.Шунингдек экспорт қилаётган тайёр махсулотларимизга нол ставкада ҚҚС қўллашимиз тўғрими?
Ҳозирги пайтда саволда қўйилган масала бўйича Давлат Солиқ Қўмитасига биз томондан мурожаат юборилган. Мурожаатга жавоб келганида албатта барча манфаатдор солиқ тўловчиларни хабардор қиламиз.
«Кўприкқурилишлойиҳа» унитар корхонаси Сиздан, 2018 йилда тузилган шартномаларнинг 2019 йилда бажариладиган қисми бўйича қўшилган қиймат солиғига тортилиши ва бу қандай тартибда амалга оширилиши бўйича маълумот беришингизни сўрайди.
Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш, тўлаш тартиби СКнинг VII бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. 2018 йилда тузилган шартномалар бўйича ҚҚС 2019 йил 1 январдан ҳисобланади.
1.ҚҚС бўйича қилган ҳисоб-китобимиз тўғрими? 2.Ундан кейин биз ушбу маҳсулотни ҚҚС билан олганлигимиз учун ҳисобга (зачётга) оламизми ёки йўқми?
Савол мазмунида кўрсатилган ҳисоб-китоб тўғри. Етказиб берувчига тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.
2019 йилда ҳам шу имтиёзлар сақланиб қолганми?
Корхона 28.03.2011 даги 1512 сонли қарорга асосан, буяш хизматини кўрсатишда ва Ўзтўқимачиликсаноатга аъзо корхоналарга тайер маҳсулот ёки ярим тайер маҳсулот сотса ҚҚС тўлайдими?
Агар сизнинг корхонангиз “Ўзтўқимачиликсаноат” аъзоларига ПҚ-1512 сонли қарорда кўрсатилган яримфабрикатларни сотса, улар бўйича ҚҚСни ҳисоблашда ноль ставкани қўллайди. Бўяш хизматини кўрсатишда ушбу имтиёз қўлланмайди.
Агар корхона балансида 01.01.2019 йил холатига мавжуд бўлган 75450 минг сўм тақсимланмаган фойдани 2019 йилда дивидент учун тақсимланса, бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси қайси ставка бўйича хисобланади, янги 5 фоизми ёки эски 10 фоизми?
Тақсимланмаган фойда 2019 йилда дивидендлар шаклида тақсимланса, солиқ 5% ставкада ушлаб, бюджетга ўтказилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter