Жавоб берамиз
Оддий тилхат асосида олинган қарзни миқдори суд томонидан ҳақиқий деб топилиши учун суммаси қанча бўлиши керак?
Қарз олувчи қарз берувчига қарз олинганлигини тасдиқлаб, тилхат берган бўлса, ушбу тилхат ёзма шартномага тенглаштирилади.
Таътиллар жадвали билан ходим олдиндан таништирилса МКнинг 144-моддаси 2-қисми талаблари бажарилган, деб ҳисобланадими? Ходимни меҳнат таътилига чиқариш ҳақидаги буйруқ бир санада расмийлаштирилса, қонуний ҳисобланадими? Ходимни меҳнат таътилига чиқариш ҳақидаги буйруқ камида 15 кун олдин расмийлаштирилиши лозимми?
Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 97-моддаси 1- банди биланбекор қилинганда, аризада "ўз хоҳишимгага кўра" деб ёзиладими ёки келишув битими тузиладими?
Меҳнат кодекси 97-моддасининг 1-бандида (тарафларнинг келишувига кўра) назарда тутилган асос ходим ва иш берувчи ўртасида эришилган келишувга кўра ҳам номуайян муддатга тузилган, ҳам муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш имконини беради
Бир нечта иш жойида ишлашим мумкинми?
Ҳа, Меҳнат Кодекси буйича бир нечта иш жойида ишлаш мумкин. Бунда ш вақти давомийлиги жами 1,5 ставкадан ошмаслиги лозим.
Нефт корхонаси махсулот бериши тўғрими? Фермер хўжалиги МЧЖ олдида қарзини қандай тўлайди? Олинган махсулот нима бўлади?
Мазкур ҳолатда қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини вужудга келган бошқа муносабатлардан фарқлаш керак.
Бундай ҳолатда ундирувни қарздор ташкилотнинг юқори ташкилоти ёки муассис ташкилотига қаратиш мумкинми? Бундай ҳолатда қандай ҳуқуқий чоралар кўриш мумкин?
Йўқ, ундирувни қарздор ташкилотнинг юқори ташкилоти ёки муассисига қаратиш мумкин эмас.
Хўжалик ҳисобидаги давлат ташкилотлари томонидан тузиладиган хўжалик шартномалари белгиланган тартибда аукцион орқали расмилаштириладими? Қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан?
Давлат буюрмачилари харидларни “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда амалга оширишлари керак.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган субъект сифатида тижорат банки тўлов терминаллари, инфокиосклар ва банк карталарини сотиб олишда қандай йўл тутмоғи лозим?
Президентнинг 2018 йил 22 январ ойидаги ПҚ-3487-сонли қарори билан стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг Рўйхати тасдиқланган.
Мазкур бандга асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ипотека кредити орқали уй-жой сотиб олса бўладими?
Корхона бутунлай тугатилаётганда, ходим хомиладорлик ва туғиш таътилида бўлса унга қандай тўловлар мумкин ва қай тартибда амалга оширилади?
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг таъминоти сифатида уюшмалар ва бошқа шаклдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг кафиллигини олиш юзасидан қонунчиликда чекловлар мавжудми, бўлса қандай чекловлар? Шундай фаолият/ваколат нотижорат ташкилотининг уставида белгиланган бўлиши шартми?
Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг таъминотини амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари кафил сифатида иштирок этиш ҳуқуқларига амалдаги қонунчилик билан чекловлар ўрнатилмаган.
касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига кадрлар бўйича инспектор сайланиши мумкинми?
ВМ сининг 461-карорида кўрсатилган муддат утиб кетганлиги сабабли кандай чора курилади? Ушбу карорнинг ижросини ўз вақтида таъминламаганлик учун давлат идораси раҳбарларига қандай чора кўрилади?
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ва ҳ. маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
1. Фуқаролар шахсий автобусни қаерда сақлашлари лозим? 2. Йўловчи ташувчи автобуснинг техник ҳолатини ҳар куни техник кўрикдан ва ҳайдовчини тиббий кўрикдан ким ўтказиши керак?
Фуқаролар шахсий автобусни бошқа фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмайдиган тартибда сақлашлари шарт.
ЯҒХ орқали тўловлар амалга оширилганда ШХР эгасининг хам банк х/р мавжуд буладими? ШХР эгасига тўловлар қай тартибда кирим қилинади, ШХРларнинг тўлик руйхати мавжудми?
Ягона ғазна ҳисобварағи Молия вазирлиги томонидан бошқариладиган махсус банк ҳисобварағидир.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter