Жавоб берамиз
Мен банк муассасасидан 2016 йил 07 сентябрда 13 000 000 сўм ўғлимнинг ОТМга ўқиши учун имтиёзли таълим кредити олган эдим. Кредитдан фойдаланиш муддати 120 ой бўлиб 49 ой имтиёзли давр. Банк муассасаси 2016-2017 ўқув йили учун ОТМга 1 ярим йиллик учун 3 325 000 сўм, 2-ярим йиллик учун 3 325 000 сўм жами 6 650 000 сўм тўлаб бердим. Мен ҳар ойда имтиёзли давр бўлганлиги учун кредит фоизини ортиғи билан мунтазам тўлаб борганман. 2017 йилнинг августь ойининг охирида банкка қолган кредит суммаси (13 000 000 – 6650 000= 6 350 000 сўм) дан ОТМга 2017-2018 ўқув йилнинг 1 ярми учун 3 325 000 сўм ўтказиб бериш тўғрисида мурожат қилдим ва 2017 йил учун ОТМ томонидан берилган контаркт шартномаси, ҳисоб фактура ва 2 курсга ўтганлиги тўғрисида маълумотномаларни тақдим қилдим. Лекин, банк ходими менга фақат кредитнинг фоизини тўлаганлигимни, ўтказилган суммани тўламаганлигимни яъни ўтган йил учун ўтказилган сумма 6 650 000 сўмни тўламаганлигим сабабли хужжатларни қабул қилмади ва рад этди.
Cавол муаллифига ўз ҳуқуқларини тиклаш борасида халқ қабулхонасига, ёки прокуратура идораларига ҳамда Марказий банкка мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Ипотека асосида кредитга уй олинганда, кредитни қоплашга йўналтирилган суммага қандай солиқ имтиёзи бор?
Қонунчиликда маълум асослар бўйича олинган уйларга кредит тўловини қайтаришда солиқлар бўйича имтиёзлар назарда тутилган.
1. Акциядорлик жамияти ўзидаги ижтимоий инфратузилма объектини нотижорат ва нодавлат муассасаси балансига беришни қандай шартнома тузиш орқали расмийлаштиради? 2. Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
Локализация программасига кандай аъзо булиш мумкин?
Маҳаллийлаштириш дастурлари тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектлари ва республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш, маҳаллий хом ашё ресурслари негизида импорт ўрнини қоплашни ҳамда ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни, валюта маблағлари тежалишини ва улардан оқилона фойдаланилишини, янги иш ўринлари ташкил этилишини ҳамда аҳоли бандлигини оширишни таъминлайдиган<
Ходимлардан биттаси таътилга, армияга (1ойлик), хизмат сафарига ва х.к. кетса, шу бўлимдаги ходимга унинг вазифалари юклатилиб, 30% устама ҳақ берса бўладими?
Бир бўлимдаги ходим вақтинчалик иш жойида бўлмаган бошқа ходимнинг вазифаларини қўшиб олиб боришига монелик йўқ.
1. Акциядорлик жамияти ўзидаги ижтимоий инфратузилма объектини нотижорат ва нодавлат муассасаси балансига беришни қандай шартнома тузиш орқали расмийлаштиради? 2. Ушбу операцияни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш мумкин?
ЯТТ лар договор ва счет-фактураларга печать босиши шартми?
1. Шу вазиятда банк ходимларининг харакати тугрими? Нима килсакки банк ходимлари (А) жамиятни олган кредити хамда уни сундириш максадида блок счетга куйган маблагларини (Б) жамият тасаффурига тулик утказиши ва (А) жамиятини хисоб варакаларини епишлари керак? (Банкга ДСИ дан (А) жамиятни бюджет олдида карзи йуклиги тугрисида маълумотнома такдим килинган) 2. (А) жамиятини (Б) жамиятига кушиш вактида тузилган якуний балансида кайд этилган маълумотлар, (А) жамиятини хисоб ракам епилмаганлиги ва унда пул киримларини амалга оширилаетганлиги сабабли узгариб бормокда. (А) жамияти кушилиш муносабати билан уз фаолиятини тугатганлиги «Ягона давлат реестрида» акс эттирилган булсада, банкдаги маълумотларда (А) жамияти харакатдаги ХЮС булиб колмокда. Шу сабабли биз (Б) жамият кандай килиб якуний балансни тузишимиз ва уни ДСИ га кайта топширишимиз керакми? Чунки (А) жамият тугатилган? 3. ДСИ маълумотлар базасида (А) жамияти уз фаолиятини кушилиш муносибати билан тугатилган корхоналар руйхатига
“А” жамияти “Б” жамиятига бирлаштирилганлиги сабабли, унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Б” жамиятига ўтиши лозим.
Молия вазирлиги ғазначилигидан қандай қилиб пулни хар битта ходим у-н алоҳида килдириш ёки пулни қайтариш мумкин?
Тўловчи томонидан йўл қўйилган хатони, яъни ғазначиликка юборилган тўлов деталларини тузатиб бўлмайди, қонунчилик бунга йўл қўймайди.
Акциядор ёки акциядор вакили бўлган жисмоний шахс, бир вақтнинг ўзида иккита акциядорлик жамиятида кузатув кенгаши раиси ёки кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкинми? Ўша жисмоний шахс бошқа бир қўшма корхонада директор ўринбосари лавозимида ишлаши ҳам мумкинми?
Агар акциядорлик жамиятларининг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорда таъқиқлар ўрнатилган бўлмаса, жисмоний шахс иккита АЖ кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин.
Отамни вафотларидан кейин уйнинг кадастр хужжатларини онамнинг номларига кайта расмийлаштиришнинг иложи борми?
Импорт операциялари билан шуғулланувчи корхона хизмат қилувчи банкини янги банкка алмаштирди. Янги банк корхонанинг аввал тузилган импорт шартномалари бўйича қарздорлик борлиги учун уларни қабул қилишни рад этмоқда. Айтингчи, банкнинг импорт шартномаларини қабул қилишни рад этишга ҳуқуқи борми?
Банк мижознинг шартномаларини (агар шартномаларнинг шартлари қонунга зид бўлмаса) қабул қилишини рад этишга ҳақли эмас.
Директорнинг турмуш ўртоғи электрик ва қизи қоровул лавозимларида шу мактабда ишлашлари мумкинми? 79-моддада "бевосита бўйсиниб ёки унинг назорати остида хизмат қилиши" сўзлари батафсил тушунча берсангиз. Масалан:Давлат корхонасида бошлиқнинг қариндоши кассир лавозимида ишлайди. Кассир бошлиққа эмас, балки бош бухгалтерга бевосита бўйсингани учун шу ташкилотда ишлаши мумкинми?
1) Биз ушбу қонуннинг 6.2 бандига асосан ўзимизнинг корхонадаги улушимиз ва корхона устав фондиги киргазилмаган янги биноларимизни гаровга қўйган холда хорижий шеригимизни розилигисиз банкдан кредит олишимиз мумкинми? 2) Устав фондида улушин 49 фоиз булган хорижий шерикнинг розилигиз кредит олиш учун қайси меъёрий хукукий хужжатлар асосида кредит олиш мумкин? 3) Банкнинг мутасадди рахбарлари ва ходимларининг ўз вақтида кредит беришни нотугри асосга таянган ҳолда берган жавоблари учун қонунда қандай жазо чоралари кўрилади?
1. Агар уставда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, албатта мумкин.
2. «Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун, «Гаров тўғрисида»ги Қонун 7-моддаси 3-қисми.
3. Банк муассасаси масъул ходимлари томонидан ноқонуний равишда кредит ажратилишини рад этилиши, иш ҳолатларига кўра интизомийдан то жиноийгача бўлган жавобгарлик келтириб чиқариши мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter