Жавоб берамиз

Умумий овкатланиш жойларини тунги вактларда (соат22 00 дан 09 00 га кадар) ёки 24 соат ишлашини чекловчи норматив хужжат борми? Агар бор булса кайси хужжат (номи, раками, датасини аник ёзсангиз)? Агар чеклов йук булса, кайси норматив хужжатларга асосан 24 соат ишласа булади?


Умумий овқатланиш корхоналарининг иш режими, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мустақил равишда белгиланади.

Онамнинг уйига доимий руйхатга кирсам бўладими?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага кура   (АВ томонидан 04.05.2012 й. 2358-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 01.05.2012 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган) - Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш ас

Тошкент шахрида вактинчалик прописка билан яшайман ва ишлайман. Хозирда бола парвариши билан таътилидаман. Яқинда фарзандим 2 ёшга тўлади. Ишга кайтмокчи булганимда мани ишга олмасликлари қонунийми?


Хомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.

Корхонамиз ўз карьеридан олинадиган хом ашё известнякни цемент ишлаб чиқарадиган корхоналарга сота оладими? Агар мумкин бўлса, бунинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари тегишли тартибда лицензия асосида ажратилади

Магистрантларнинг ойлик иш ҳақи деганда нима назарда тутилмокда? Ўртача иш ҳақи белгиланса буладими?


Ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Корхона фаолияти тўхтатилаётганида қандай амалларни бажариш лозим?


Қонунчиликда корхона фаолиятини ўз ташаббуси билан тўхтатиш кўзда тутилмаган. Корхонани ихтиёрий равишда тугатиш ЎзР Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Филиал фаолияти учун алоҳида мухр ва бурчак штампи олишимиз мумкинми? Филиал учун иккиламчи хисоб ракам очсак бўладими? Филиал учун алоҳида лицензия олиш шартми? Ушбу ҳолатда солиқ солиш тартиби кандай бўлади?


Филиалга таркибий муҳр, бурчак штампи берилиши, банк ҳисоб рақами очилиши мумкин, лицензия эса талаб қилинмайди. Филиал солиққа тортилиши унга алоҳида мол-мулк берилишига боғлиқдир.

Ushbu holat bo'yicha xodimga to'lov qanday tartibda amalga oshiriladi?


Ходим томонидан корхона учун қилинган харажатлар қонунда белгиланган тартибда қайтарилади.

Xizmat safarlari uchun haq to'lanmasligi haqida biror bir normativ hujjat bormi va u qachondan kuchga kirgan?


Хизмат сафаридаги ходимга ўртача иш ҳақи ёки мансаб маоши тўланади.

У уч йилдан ортиқ доимий пропискада бўлганлиги муносабати билан ота ўз мулки қилиб, квартира сотиб олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, у сотиб олинган уй жойига Республиканинг бошқа вилотида доимий пропискада бўлган ўғли, қизи ва келинини доимий прописка қила оладими?


Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябридаги 296-сонли Қонуни иловасида белгиланган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйҳати"га асосан, Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи том

Карши шаҳрида туғилиб, яшаётган неварам паспортни қаерда олиши керак?


Фуқаро паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига  паспортининг амал қилиш муддати тугагач бир ойдан кечикмасдан, биринчи марта паспорт олаётган шахс эса 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади.

Фуқаро паспорт олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклда биометрик паспорт бериш тўғрисидаги

Qanday qilib men chet el institutida o'qish uchun kontrakni to'lashim mumkin? Va umuman bunga O'zbekiston fuqorasi sifatida huquqim bormi? Agar bo'lsa, qanday qilib o'z huquqlarimni talab qilsam boladi?


Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ Сиз хорижий валютани халқаро тўлов картасига нақдсиз шаклда сотиб олиб, ўқиш учун тўловга йўналтиришингиз мумкин. 

Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун асосий восита, хом-ашё материаллари ва товарларни импорт қилишда тўланадиган божхона харажатларидан банк хизмати хақи ундириладими?


Агарда сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги №ПФ-4609-сонли фармонида белгиланган ҳолларда банклар хизматлари учун тўловлардан озод қилиниши лозим.

Yakka tartibdagi tadbirkorni ishga qabul qilish mumkinmi?


Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсни ишга қабул қилиш мумкин, лекин ЯТТ сифатида эмас балки фуқаро сифатида у билан меҳнат муносабатларига киришилади

1. Юк машинаси жисмоний шахсга тегишли бўлса, у бизга юк ташиш хизматларини кўрсатиши учун уни ишга олишимиз керакми? 2. Агар юк ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан шартнома имзоласак, юк машинасининг бошқарувчисига товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома расмийлаштира оламизми?


Йўқ, юк ташиш хизматларига буюртма бериш учун машина эгасини ишга олиш шарт эмас. Юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор билан шартнома имзолаганда юк машинасини бошқараётган шахсга ишончнома расмийлаштириш мумкин.