Жавоб берамиз
Ходим олдиндан 3 ойлик иш хақини беришни ариза орқали сўради. Унинг бу талабини қондириш қанчалик тўғри?
Жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ходимга олдиндан иш ҳақини тўлаш нотўғри бўлади.
Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ишлаган давримни меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйишнинг иложиси борми?
Якка тадбиркорларнинг меҳнат стажини белгилаш туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Веб сайтлар, электрон манзиллар яратиш, уларни созлаш хамда электрон дастурлар тайёрлаш ва сотиш фаолиятларини амалга ошириш учун лицензиялар талаб килинадими? Ушбу холатда солиққа солиш тартиби кандай булади?
Электрон дастурни сотиш учун лицензия талаб қилинади, дастур яратилишини ташқил қилган ва унга нисбатан мутлақ мулкий ҳуқуққа эга бўлган юридик шахслар томонидан сотилиши ёки дастурнинг қиймати ускуна (сервер, принтер ва х.к.) қийматига киритилган ҳолатлари бундан мустасно.
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонанинг устав фонди миқдори АҚШ долларида белгиланган ҳолда улушларни миллий валютада киритиш тартиби қандай?
Улушни шакллантириш қонунда кўрсатилган муддат ичида иштирокчилар томонидан эвазига мол-мулк ва пуллар топширилган пайтдаги курс бўйича амалга оширилади.
“А” юридик шахс “Б” юридик шахсга қарашли бўлган бинони ижарага олиб, бинода ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланмоқчи. Ижара шартномасида электр энергия ва табиий газ харажатлари “А” юридик шахс, яъни ижарага олувчи ҳисобидан қопланиши назарда тутилса, “А” юридик шахс электр энергия ва табиий газ харажатларини коммунал ташкилотлар билан шартнома тузмасдан туриб тўловни тўғридан-тўғри коммунал ташкилотларнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериши мумкинми?
Ижарага олувчи томонидан коммунал хизматлар ҳақининг тўғридан-тўғри уларни етказиб берувчиларга тўланиши бўйича муносабатлар улар билан тузилган тегишли шартномага асосланиши лозим.
2004 йили Кашкадарёдан Тошкентга ўқишга келиб, 2008 йили ўқишни тамомлагач Ангренда ишлаш учун Ангрендаги узоқ қариндошимни уйига доимий руйхатга ўтдим, ва бу хақда уй дафтари ва паспортимга штамп қуйилди. 2013 йили ўзим номига уй сотиб олдим. Ва шу уйимга доимий руйхатга ўтмокчиман. Лекин хозирги кунда Тошкент шахри ва вилоятида доимий прописка қилиш учун хокимиятдаги махсус комиссиянинг хулосасининг нусхаси кераклиги хакида интернетда ўқиб қолдим. Агар бундай хулоса ёки карор менда йук бўлса, сотиб олинган квартирам билан нима булади? Хулоса бор ёки йуклигини қандай билсам бўлади?
Сизга, Тошкент вилоятида доимий рўйҳатда бўла туриб, ўзингизга тегишли бўлган уйга рўйҳатдан ўтишингиз учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар хулосаси талаб этилмайди.
Meni savolim shundan iboratki, bu qaysi qonun asosida shunday bo'lgan va bu yil bizga agar yana telegram yuvorishsa men o'ta olamanmi chegaradan yoki yo'qmi?
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимнинг (Тошкент, 2006 йил 3 октябрь) 1-моддасига кўра Бир Томон давлатининг фуқаролари ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ визасиз 60 суткагача бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.
Бюджет ташкилотлари учун жорий этилган УзАСБО дастури Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига тўғри келадими?
Меҳнат кодексининг 148-моддаси 2-қисмида таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга ошилириши қатъий белгиланган.
2015 yilning aprel oyida Koreya Respublikasidan Vatanga qaytish sertifikati bilan qaytdim. Pasportni tiklash uchun barcha so'ralgan hujjatlarni topshirganimga 1 yil 3 oy bo'libdiki haligacha pasport olishga ruxsat berishmayapti. my.gov.uz portali irqali IIV murojat yo'lladim lekin bu ham yordam bermadi. Mazkurholat yuzasidan kimga murojaat qilish kerak va bu holat qancha vaqtga cho'zilshi mumkin?
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 221-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда) 29-моддасига кўра Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларини кўриш мақсадида профилактика суҳбати ўтказилади.
Фуқаронинг вақтинчалик рўйхатдан ўтган уй- жойи ўзининг номида бўлиб, солиқ ва бошқа тўловларни амалга ошираётган бўлса, шу яшаш жойидан моддий ёрдам олиши мумкинми?
Вақтинча рўйхатдан ўтказиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 3 кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.
Паспортимдаги стикер 2016 йил декабргача амал қилади. Чет элга чиқишга янги рухсатномани илгарироқ (масалан, 2016 йил сентябрдан 2018 йил сентябргача) олишим мумкинми?
Агар чет элга чиқишингиз учун рухсат берувчи ёзув (стикер)нинг амал қилиш муддати 2016 йил ноябргача тугаса, август ойида уни такрор расмийлаштириш масаласи билан паспорт столига мурожаат қилолмайсиз.
Кичик корхона хисобчисиз ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса қайси қонун ҳужжатига асосан?
Ҳа мумкин, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 11-бандига асосан тадбиркорлик субъекти раҳбари бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Har oy berib boriladigan norma un va yog'ning aniq qiymatlari keltirilgan hujjatni bormi? Bizda bu kursatkich juda tuwib ketyapti:1 oy uchun 250 g dan 1 kishi uchun yog, 4 kishiga 5 kg un berishyapti? Bu qancalik tug'ri?
Сиз таъкидлаб ўтган ҳар ой аҳолига белгиланган нормаларга мувофиқ кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотларини аниқ қиймати келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас, мазкур масала борасида тўлиқ маълумот олиш учун тегишли туман ҳокимиятига мурожаат қилишингиз мумкин.
Россия Федерациясида истиқомат қилувчи қизим фарзанди билан Ўзбекистонга қайси ҳужжат асосида кела олади? Уларни рўйхатдан ўтказиш таомили қандай?
Агар қизингиз Россия ҳудудида бўлиб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳри ёки Новосибирск шаҳридаги консуллик муассасасида консуллик ҳисобига турмаган бўлса, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) мувофиқ, у консуллик ҳисобига туриш ва ЎзР фуқаролигидан чиқишга ҳужжатлар топшириш масаласи юзасидан консуллик муассасасига мурожаат қилиши зарур. Президентнинг фуқароликдан чиқариш тўғрисидаги Фармони чиққунга қа
Паспортни алмаштириш учун онамнинг пропискасини талаб қилишлари тўғрими?
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 49-бандига мувофиқ, вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим. Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Онангизнинг вафотидан кейин сиз яшаш жойидаги ФҲДЁ органида унинг ўлими тўғрисида гувоҳномани олишингиз, уни уй дафтаридан чиқаришингиз ва паспортини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун топширишингиз

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter