Жавоб берамиз
Уйнинг олди-сотди шартномаси тузилганида оила аъзоларининг хаммасидан розилик олинмаган деб уйнинг эски эгасини оила аъзолари уйни қайтаришига даъво қилиши мумкинми?
Первоначально необходимо, на наш взгляд, отметить, что направленный вопрос не содержит основных необходимых данных.
Во-первых, не указано, находилось ли домостроение в собственности умершего (единолично) или являлось совместной собственностью супругов. Во-вторых, не указано, когда именно и на каком основании домостроение бывшим владельцем (или собственником) было переведено на имя брата – был ли это договор купли-продажи или дарения; когда именно эти договоры были заключены.
Янги автомашинани расмийлаштирганда Йул фондига йиғимлар кандай хисобланади?
Фойдаланиш муддати 3 йилгача бўлган автотранспорт воситалари харид қилинганлиги учун тўланадиган йиғим ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг (матн давомида - ЭКИҲ) 10 фоизи миқдорида ҳисобланади. Шу билан бирга, бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган, ихтисослаштирилган савдо тармоғида харид қилинадиган янги автотранспорт воситалари бўйича тўланадиган йиғим миқдори - харид қийм
Рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектларини (якка тартибдаги тадбиркор, хусусий корхона, МЧЖ, фермер хўжалиги ва бошқалар сифатида) рўйхатдан ўтказгандан кейин, уларга (ЎзР Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5 бўлимидаги) бериладиган хужжатлардан ташқари ёзма жавоб бериши керакми?
Корхона банкдан 2015 йил январь ойи иш хакисини 50%ини февраль ойида пластик карточка оркали олди. Бирок чек оркали накд олмок булиб банкка мурожаат килганда январь ойи иш хакисидан ушланадиган соликлар туланганлигини далилни курсатишни суради. 2014 йил якунлари буйича корхона ЭРИ калити оркали хисоботларни такдим этди ва бироз вакт утгач солиштирма далолатнома нусхасини олди. Унда карздорлик маджуд эмас эди, балки ортикча пуллар хам бор эди. Шу солиштирма далолатномани асос килиб банкка хат билан топширди. Бирок солиштирма далолатномада туман солигининг мухри ва имзоси булмаганлиги учун банк бу солиштирма далолатномани хисобга олмади ва корхонага 2015 йил январь ойи иш хаки олиш учун чекка имзо куймади. Банкнинг бу харакати канчалик тугри, зеро 2015 йил барча ташкилотлар электрон куринишда солик хисоботларини такдим этишлари шартку?
Икки юридик шахс ягона солиқ тўловчи. Бири иккинчисига бино ва ишлаб чиқариш ускуналарини қисқа муддатга ижарага бермоқда. Тузиладиган ижара шартномалари нотариал идорадан ўтказиш шартми?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига кўра, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Men yashab kelayotgan uyga nisbatan egalik huquqini e’tirof etish va shahsiy mulk sifatida ro’yxatga olish uchun haqlimanmi? Iloji bo'lsa Toshkent shahar hokimining 2011 yil 14 dekabrdagi 809 - sonli qarorini to'liq matnini taqdim etsangiz. Rahmat!
Агар сиз истоқомат қилиб келаётган уй Тошкент шаҳрида 2000 йилгача рухсатсиз қурилган бўлса, шунингдек муҳофаза ерлари, капитал қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун ажратилган ҳудудлар ичида бўлмаса, унга нисбатан эгалик қуқуқини эътироф этиш ҳамда уни шахсий мулк сифатида рўйхатдан ўтказишга ҳақлисиз.
Уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи деган нимани тушуниш мумкин?
Турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи, аввало, унда яшаш ва фойдаланиш ҳуқуқидир. Турар-жойдан фойдаланиш мулкдорнинг шахсий ҳуқуқи бўлиб, фақатгина бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида қонун билан чекланиши мумкин. Шунингдек, турар-жойда яшаётган бошқа фуқаролар ҳам ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Иш хаки олишга банк чекини кимлар тулдиради? Чеклар фойдалинилгач банкка кайтариладими? Чеклар кайси хукукий хужжатлар билан нормаллаштирилади?
Марказий Банк Бошкарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли Карори билан тасдикланган «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва кимматликларни ташишга доир Йурикнома»нинг 89-бандига асосан, хужалик юритувчи субъектларга банк кассасидан накд пул бериш Йурикноманинг 45-иловасида белгиланган шаклдаги пул чеклари буйича амалга оширилади.
Электр жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган корхона ЎзР ДСҚ ва МВ томонидан қабул қилинган 2200-сонли Низомга мувофиқ ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари татбиқ этиладиган қурилиш корхоналари қаторига кирадими?
1) Товарларни истеъмол кредити бўйича сотганда ЯСТ қайси ставкада тўланади: 2% ёки 5%? 2) Харидорларнинг тўлови банк орқали пул ўтказиш йўли билан жамиятимиз ҳисоб рақамига келиб тушиши улгуржи савдо ҳисобланмайдими? 3) Жамиятимиз бошқа юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларга уларнинг шахсий эҳтиёжи учун товарларни пул ўтказиш йўли билан сотиши мумкинми?
Улгуржи савдо - тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш, чакана савдо эса - савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш.
Иш вакти меъёрларга амал килиш борасида корхона ишчи-ходимларига кандай тушунтириш ишлари олиб борилиши керак?
Меҳнат кодексининг VII бобида 12 та модда киритилган бўлиб, уларда иш вақтига тааллуқли янги тушунчалар берилган ҳамда илгариги кўпгина тушунчалар ўзгартирилган.
Уларни ўрганиш жараёнида қўйилган саволларга жавоб оласиз деган умиддамиз.
Корхонамиз геология соҳасида фаолият олиб боради. Туғиш таътилидан қайтган ходимамиз (вазифаси: геологик маълумотларни қайта ишлаш, харита тузиш) раҳбар билан келишган ҳолда лавозими ва иш хақи сақланган ҳолда уй шароитида ишламоқчи. Расмийлаштириш (меҳнат шартномасига ўзгартириш, иш вақти ва иш хақи) ни қайдай олиб боришим керак? Эътиборингиз учун рахмат.
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори билан «Касаначилик тўғрисидаги низом» 1-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Ҳурматли таҳририят, юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб менинг қуйидаги саволларимга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман: 1) Ўзим истиқомат қиладиган уйим олдидаги ер майдони (огород)га нисбатан менинг ҳақ-ҳуқуқим қандай? 2) Ер майдони (огород)ларнинг обондончилиги аслида кимнинг зиммасида? 3) Уй-жой ширкати ва кўп қаватли уйда истиқомат қилувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат? 4) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан қандай молиявий тўловларни йиғишга ҳақли? Жумладан, ҳар йилнинг охирида биздан ўзимиз яшайдиган хонадоннинг неча хонадан иборатлигига қараб, йиллик “уй тўлови” ундирилади. Бу “тўлов” тури қанақа мажбурий тўлов эканлигига ойдинлик киритишингизни сўрайман. 5) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан йиғган молиявий тўловларни қандай мақсадларга йўналтириши шарт? 6) Уй-жой ширкати фаолияти қониқтирмаса кимга шикоят қилиш мумкин?
Агарда фуқароларни уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти қониқтирмаса, маҳаллий давлат органлари, прокуратура ёки судга шикоят ва аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин.
Ходим ишдан уз хохишига биноан бушаётганда унга кетган малака ошириш харажатларини ўзига тўғри келадиган қисмини кайси йул билан ундан ундириб олиш мумкин?
Фақатгина муддатли меҳнат шартномасида, ходимга кетган малака ошириш ва бошқа харажатларини ундириш – юқорида таъкидланган тартиб (неустойка) асосида кўриб чиқилиши мумкин
Коллеж директори 10 йил татил олмасдан ишлаган хозирги кунда нафакага чикди фойдаланилмаган 10 йиллик татил учун кандай хисоб китоб киламиз?
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter