Жавоб берамиз

Қарз шартномаси асосида маблағ жалб қилишнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Таъсисчи бўлмаган ҳолда корхонага маблағ киритиш ва кейинчалик уни қайтариб олиш инвестицияни амалга ошириш шакли ҳисобланмайди.

Янги мол-мулк сотиб олинганда мол-мулк солиғини тўлаш


Харидор бино учун мол-мулк солиғини унга мулк ҳуқуқи ўтгандан сўнг тўлашни бошлайди.

Низом фонди шакллантиришга топширилган маблағ


Устав фондига киритилган маблағлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисобланлашда ҳисобга олинмайди ва солиққа тортилмайди.

Автотранспорт воситалари қайта ташкил этиш натижасида берилганда солиқ оқибатлари


Юридик шахс қайта ташкил этилаётганда унинг мол-мулкини ҳуқуқий ворисга (ҳуқуқий ворисларга) ўтказиш ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Ижара ҳақининг ставкаси ва солиқ оқибатлари


2025 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб турар жой ва нотурар жой хоналари бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаларига 2,0 гача оширувчи коэффициентни жорий этиш ҳуқуқи берилган.

Бюджетдан ташқари маблағлар сарфи


Бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари ушбу ташкилотнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади.

Ўзбекистон худудида халқаро тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоблар


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилиши белгиланган.

Ходимларга моддий ёрдам бериш: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ имтиёзлари


Ходимларга моддий ёрдам беришда унинг мақсади ва мазмунига қараб Солиқ Кодексида белгиланган чекловлар доирасида айрим турдаги ёрдамлар ЖШДСдан озод қилинади, қолган ҳолатларда эса даромад сифатида солиққа тортилади.

Инвестиция шартномаси қандай солиқ оқибатларига олиб келади


Солиқ оқибатлари шартноманинг иқтисодий мазмунига боғлиқ.

Коммандит ширкати ҳиссадорга фойда тақсимланганда солиқ оқибатлари


Коммандит ширкат юридик шахс бўлиб, юридик шахслар каби солиқ  тўлайди.

Иш ҳақи ҳисобидан бўнак ЖШДСга тортиладими


Иш ҳақи ҳисобидан бўнак бериш чоғида солиқ ушлаб қолинмайди ва бюджетга тўланмайди.

Экспорт қилинган маҳсулотларни ташиш харажатлари давлат томонидан қисман қоплаб берилганда ҚҚС


Ушбу олинадиган компенсацияни ҚҚСга алоқаси йўқ.

Норезидент ЯТТ хизмат кўрсатишининг солиқ оқибатлари


Норезидент жисмоний шахсларнинг ФТШ асосида хизмат кўрсатишдан олган даромадлари меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад дея тан олинади.

Қарз эвазига тугалланмаган қурилиш объекти берилганда солиқ оқибатлари


Томонларда ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.

Таъсисчи корхонадаги улушини камайтириб, янги корхона очганида солиқ оқибатлари


Таъсисчи ўз улушини мол-мулк кўринишида олган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келади.