Жавоб берамиз

Муддати ўтган кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришнинг солиқ оқибатлари


Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган даромад фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда жами даромад таркибига олинади.

Камчиликни бартараф этиш харажатларининг қопланиши


Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, сотиб олувчи товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Корхонада солиқ солинадиган ва солинмайдиган айланма бўлса, ҚҚС қандай ҳисобга олинади


Солиқ солинадиган ва солиқдан озод этилган айланма мавжуд бўлганда ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини  алоҳида-алоҳида ёки мутаносиб усуллардан бири бўйича аниқланади.

Ходимлар турли сертификатларни олишлари учун корхона харажатларининг солиқ оқибатлари


Агар бундай харажат иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлса, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.

Вазирлар Маҳкамаси Қарори асосида дебиторлик қарздорликдан воз кечилганда юзага келган зарар чегириладиган харажатми


Вазирлар Маҳкамаси Қарори асосида дебиторлик қарздорлик ҳисобдан чиқарилганда юзага келган зарар, фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажат ҳисобланади.

Қурувчининг чет элга хизмат сафари


Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга маълум муддатга қиладиган сафаридир.

ОТМга тўлов юзасидан имтиёздан фойдаланиш


Жисмоний шахснинг  Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтирилган ЖШДС солиниши лозим бўлган даромадларига солиқ солинмайди.

Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби кирим қилиш учун зарур ҳужжатлар


Ишга тушириш далолатномаси бирламчи  бухгалтерия ҳужжати ҳисобланиб, намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳужжатлари билан тасдиқланмаган.

Корхона етим болаларга уй-жой харид қилиш учун пул ўтказиб берганда солиқ оқибатлари


Агар корхона етим болаларга уй - жой олиб берса, етим болаларда моддий наф кўринишидаги даромад юзага келади.

Аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш акциз солиғи солиш объекти ҳисобланадими


Ихтисослаштирилган газ таъминоти корхоналари орқали аҳолига суюлтирилган газни маиший эҳтиёжлар учун реализация қилиш акциз солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.

Солиқ органи манфий ҚҚСни қайтариш тўғрисидаги ўз қарорини бекор қилишга ҳақлими


Агар сиз солиқ органининг қарорига рози бўлмасангиз, корхонангиз юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.

Ваколатхона раҳбарининг даромадига ЖШДС


Бундан буён ЖШДСни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва бюджетга ўтказиш, шунингдек солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этиш керак.

Чет эллик малакали мутахассисга хизмат турар жойи тақдим этилганда солиқ оқибатлари


Корхона ўзига тегишли турар жойдан хизмат турар жойи сифатида, яъни корхонанинг хизмат мақсадларида фойдаланилганда у билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади.

Ходимларни иссиқ овқат билан таъминлашнинг солиқ оқибатлари


Ходимларга бериладиган иссиқ овқат қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибида компенсация тўловларига киради ҳамда ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ФЖБПТга мажбурий ажратмаларга тортилади.

Ташкилот ходимларига касаба уюшмаси томонидан берилган совғалар ва йўлланмалар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими


Сизнинг ташкилотингиз ходимларига совғалар ва йўлланмаларни касаба уюшмаси харид қилиб бериши сабабли, у жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича солиқ агенти ҳисобланади.