Жавоб берамиз
Солиқ аудити томонидан текширилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби қабул қилинадими
Сизнинг вазиятингизда авваламбор солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатларига эътибор қаратиш лозим.
Жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби
Агар жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларнинг предмети ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш бўлса, бундай шахслар билан ҳисоб-китобларни 6970-«Ҳисобдор шахсларга қарзлар» ҳисобварағида юритиш НСБУ №21 талабларига мувофиқ эмас.
Америка компанияларига хизмат кўрсатишда ходимлар даромадининг солиққа тортилиши
Фақатгина Америка компанияларига масофавий диспетчерлик хизматлари кўрсатилиши ўз-ўзидан ходимларнинг иш ҳақи бўйича ЖШДСдан озод қилиш ёки пасайтирилган ставкани қўллаш учун асос бўлмайди.
Biroq ushbu talabalarimizga jamoat ishlaridagi faol ishtiroki va tashabbuskorligi uchun Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 31-yanvardagi 59-sonli qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim muassasalari talabalariga stipendiyalar tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 19 va 20-bandlariga muvofiq, universitetning Talabalarni ragʻbatlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bazaviy stipendiyaning 50 foizigacha miqdorda har oylik ustama yoki bazaviy stipendiyaning 10 baravarigacha boʻlgan miqdorda bir martalik pul mukofoti ajratishimiz qanchalik qonuniy?
Штатда кўрсатилганидан кўп ходим ишга олинса ва ЯММТга рўйхатга қўйилса, бу хатоми?
Полиэтилен чиқиндиларини чегирма билан реализация қилишнинг солиқ оқибатлари
Полиэтилен чиқиндиларини чегирма билан сотишнинг ўзи қўшимча солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди. ҚҚС бўйича солиқ базаси чегирма ҳисобга олинган ҳолдаги реализация қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Фоизли харажат чегириладими
Агар 20% ставкада жалб қилинган маблағлар даромад олишга қаратилган фаолиятда фойдаланилган бўлса, у бўйича фоизли харажатлар (шу жумладан 1,5% фарқ суммаси ҳам) фойда солиғи ҳисобида чегириладиган харажат деб қаралади.
АҚШда кўрсатилган ҳуқуқий ва консалтинг хизматлари учун ҚҚС ва норезидент фойда солиғи
Хизматни олувчи Ўзбекистонда жойлашганлиги сабабли, мазкур хизматлар Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинган деб ҳисобланади.
Ишдан бўшаган ходим билан якуний ҳисоб-китоб қилмасликнинг оқибатлари
Ходим сўрамаган бўлса ҳам, меҳнат шартномаси бекор қилинганда якуний ҳисоб-китобни амалга оширмаслик қонунбузарлик содир этиш ҳисобланади ва бунда муайян ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши мумкин.
Узоқ муддатли контрактни бажаришда даромад ва харажатлар қандай тан олинади
Агар контракт бир неча солиқ даври давомида бажарилса ва унда ишларни босқичма-босқич топшириш белгиланмаган бўлса, даромадни ишлар якунланганида бир йўла тан олиш тўғри эмас. Бу ҳолда даромад контрактнинг қай даражада бажарилганига қараб ҳар бир ҳисобот даврида тан олинади.
Камомад ёки кирим қилинмаган товар аникланса, унга солиқ солинадими
Агар корхона айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, камомад ёки кирим қилинмаган товар аниқланганида, 4% ставкада АОС солинади.
Пскент туманидаги КСЗда жойлашган тикув-трикотаж саноати субъектига имтиёзлар
Бюджет ташкилоти учун солиқ имтиёзларини қўллаш шартлари
Йўқ, бюджет ташкилоти ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотишдан олинган даромадларга Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига асосан солиқ имтиёзини қўллай олмайди.
Устав фондига хомашё билан улуш киритилганда ҚҚС ва ЭҲФ масаласи
Устав капиталига мол-мулк киритилганда ҚҚС бўйича мажбурият уни қабул қилувчи корхонада эмас, балки уни топширувчи таъсисчида юзага келиши мумкин.
Инвестор билан шартномавий муносабатлар ва солиқ оқибатлари
Бундай муносабатлар учун амалдаги қонунчиликда алоҳида ҳуқуқий конструкция назарда тутилмаган. Амалда томонларнинг келишувига қараб инвестиция шартномаси, оддий ширкат, қарз шартномаси ёки аралаш турдаги шартнома расмийлаштирилиши мумкин.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter