Жавоб берамиз
Кунгабоқар ёғини ҚҚСсиз сотиш мажбурий
Солиқ ҳисоботларида ЖШШИР нотўғри бўлса, нима килиш керак
Хатони тузатиш мақсадида ЖШШИР нотўғри кўрсатилган ҳисоботларни қайта топширишингиз мақсадга мувофиқ.
Бундай ҳолларда вақтинчалик меҳнат жамоаси тузишимиз мумкинми?
Маълум ҳажмдаги ишларни бажариш ёки бирон бир лойиҳани амалга ошириш зарур бўлганда фақат шу ишларни амалга ошириш учун вақтинча жалб қилинган мутахассислардан иборат жамоа вақтинчалик меҳнат жамоаси дейилади.
Жисмоний шахсларга моддий ёрдам берилганда ЖШДС
Корхона жисмоний шахсга беғараз моддий ёрдам берганида, солиқ оқибатлари моддий ёрдам бериш мақсадлари ва унинг миқдорига боғлиқ.
МЧЖ таъсисчиси-юридик шахс ўз улушини сотишида ҚҚС
Инвестициявий чегирмани қўллаш
Инвестициявий чегирма янги технологик ускунани ишга тушириш амалга оширилган ёхуд ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларини модернизация қилиш, қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилган ҳисобот (солиқ) даврида қўлланилади.
Қозоғистон Халқ банкидан кредит олишнинг солиқ оқибатлари
Корхона Қозоғистон Халқ банкидан кредит олгани учун алоҳида солиқ имтиёзлари белгиланмаган.
Акциялар эмиссияси бекор қилинишининг солиқ оқибатлари
Акциядорларнинг розилиги билан ушбу суммаларни корхона даромадга олганида, мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромад деб тан олиниб, солиқ оқибатлари вужудга келади.
Бухгалтерия ўтказмаси банк кўчирмасига асосан амалга оширилиши
Пул тушуми 2021 йил 4 октябрь учун банк кўчирмасида акс этган бўлса, демак, бу операция учун бухгалтерия ўтказмаси ҳам шу куни берилади.
Кредит бўйича фоизлар – бу харажат
Йўқ, автомобилни лизингга олишда бошланғич тўлов учун олинган кредит суммаси ҳам, у бўйича фоизлар ҳам автомобилнинг таннархига қўшилмайди.
Хизматлар таннархидан паст баҳоларда кўрсатилишининг солиқ оқибатлари
ДСИ ходимлари томонидан жамият давлат дори заҳираларини сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлари, яъни заҳирадаги дори қолдиғининг 0,25% дан ошган ва жамиятнинг ўз ҳисобидан қопланган қисмини ўз таннархидан паст нархларда сотилишидан кўрилган зарар сифатида ҳисобга олиб, унга 2016-2018 йиллар учун ягона солиқ тўлови ва 2019 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши асосли, 2020 йил учун ҚҚС қўшимча ҳисоблаши эса асосли эмас.
Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Қадоқлаш харажатлари – корхонанинг сотиш харажатлари
Товарни қадоқлаш учун амалга оширилган харажатлар товар таннархига киритилмайди. Улар сотиш харажатлари, яъни 9410 счетга олиб борилади.
Қурилиш ташкилотига мол-мулкни текинга бериш
Электр энергияси бўйича олдиндан тўловни ёпиш
Электр тармоқлари корхонаси сизнинг пулингизни ижарага берувчига ўтказиб берган бўлса, у ҳолда ижарага берувчи билан ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномасини тузиб, ушбу қарздорликни ва ижара ҳақини ФК 343-моддаси асосида ўзаро ёпиб боришингиз мумкин.