Жавоб берамиз

Ушбу шартлар конун хужжатларига зид равишда эмасми?


Йўқ, зид эмас.

Ўтказилган хизмат текшируви натижасида ходим томонидан жамоа шартномасининг ички меҳнат тартиби қоидаларини бузилганлиги аниқланса, унга жазо чораси қўллаш вақтида меҳнат таътилига чиққан ёки касал бўлса, унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўлласа бўладими?


Ҳа, мумкин.

Бош юрисконсульт бўлиб ишлашга рухсат борми?


Сизнинг ҳолатингизда ушбу шахс ўрта юридик маълумот ва ҳали тугалланмаган иқтисодий маълумот билан, бунинг устига адлия органи билан келишилмасдан бош юрисконсульт бўлиб ишлаши мумкин эмас.

Бош ҳисобчига “хайфсан” жазоси берилган бўлса, моддий ёрдам бериладими? Жазо муддати ўтмаган.


Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Оммавий савдолар орқалигина сотув амалга оширилиши мажбурий бўлган ҳолатларни батафсил тушунтириб берсангиз. Бизнинг корхонамиз учун фойдаланилмаётган асосий воситаларни, бино-иншоотларни, бошқа корхоналарга киритилган улушларни ва ҳ.к.ларни тўғридан-тўғри сотувни амалга ошириш учун қонунчиликда тақиқ мавжудми?


Бизнингча, Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ташкилотингизга нисбатан татбиқ этилмаслиги керак.

Хусусий корхонанинг ғишт ишлаб чиқариш фаолиятини балиқчилик соҳасига ўзгартириш қайси ҳужжатлар асосида қандай тартибда амалга оширилади?


Тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли.

Юқоридаги изоҳга тўлиқ маълумот берсангиз. Лицензияланган фаолиятга кирадими?


Умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларига кирмайди.

Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври киритилиши ёки киритилмаслиги тўғрисида аниқ маълумот беришингизни сўраймиз.


Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври қўшилмайди.

Ички туризм бўйича қайси харажатлар солиқ солинадиган базадан камайтирилади? Масалан, Wi-Fi учун қилинган харажатлар ҳам солиқ солинадиган базадан камайтириладими?


Солиқ солинадиган базадан камайтириладиган харажатлар

Корхонамиз тасарруфидаги объектлар хатловдан ўтказилганда корхона балансида турган иморатдан зарурат бўлмаганлиги сабабли фойдаланилмаётганлиги аниқланди. 1 йилдан буён шу ҳудуд қишлоқ врачлик пункти шифокорлари иморатдан фойдаланишмоқда, лекин ўртамизда ҳеч қандай келишув ёки шартнома тузилмаган.


Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг иморат балансдан чиқарилиши мумкин.

Корхонамиз тасарруфидаги объектлар хатловдан ўтказилганда корхона балансида турган 1,2 гектар ер майдони 2005 йилда корхона касаба уюшмаси қарори билан 2 нафар корхона ишчиларига 0,1 гектардан ажратиб берилганлиги, қолган ер майдонига ҳеч бир ҳужжатсиз фуқаролар ўзбошимчалик билан уй-жой қуриб олганлиги аниқланди.


Касаба уюшмаси ходимларга ер ажратиб берганда ходимларнинг ер участкасига ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларнинг расмийлаштирилганлигини аниқлаш зарур.

Ўзбекистон ҳудудида жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги 100% давлат улуши бор корхонада Россия Федерацияси Томск шаҳрида жойлашган университет талабаси икки томонлама шартномага асосан амалиёт ўташи мумкинми? Қайси қонунчилик бўйича тартибга солинади?


Ҳа, мумкин. Бу қонун ҳужжарларида тақиқланмаган.

Bunga sabab nima?


Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаслиги керак.

Ходимларни ишга қабул қилишда ходимларнинг меҳнат дафтарчаси бўлмаганда савдо расталаридан меҳнат дафтарчасини сотиб олиб, тўлдириш мумкинми?


Йўқ, мумкин эмас.

Мен вилоятдаги уйимга амакимни пропискага куймокчиман уй онам номига расмийлаштирилган шунда мен яъни онам амаким билан текинга фойдаланиш шартномасини имзолаши шартми? Агар ха булса бу талаб каерда ёзилган?


Йўқ, текинга фойдаланиш шартномасини тузиш шарт эмас.