Жавоб берамиз
чораклик мукофот ВМ-нинг қарори чиққан вақтдан бошлаб (7 чорак учун) бериладими? чораклик мукофот берилмаганлиги учун кимларга ва қандай жавобгарлик мавжуд?
Қайси ҳолатда юридик хизмат ходимларига (I-чоракда талабнома, II-чоракда суд буйруғи III-чоракда ижро варақаси) чораклик мукофат берилади?
Шуъба корхоналарида турли текширувларда қонунбузарликлар аникланган ҳолларда (маблаг узлаштирилиши), бош корхона бухгалтерининг жавобгарлиги қандай булади?
Шўъба корхонаси ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади.
Қанча муддатгача МТМда тарбияланувчи боланинг ўрни сақланиб туради?
Ушбу масала МТМ устави ёки МТМ билан ота-она уртасида тузилган шартномага кўра тартибга солинган бўлиши мумкин.
Иш берувчи МИБ талабномасига асосан ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиши керакми ёки Меҳнат кодексини 164-моддасига асосан талабномага рад жавобини бериши керакми?
Мазкур вазиятда Мажбурий ижро бюроси 29.05.2017 й. ПФ-5059-сонли Президент фармонига асосан иш олиб бормоқда.
Акциялар ҳисоби ва улар бўйича солиқ мажбуриятлари
Юридик шахслар балансида бошқа жамиятларнинг акциялари молиявий инвестициялар сифатида ҳисобга олинади. Молиявий инвестициялар ҳисоби 12-сон БҲМСга мувофиқ юритилади.
Меҳнат таътили пулини ҳисоблаш учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади?
Ташкилотда олти ой ишлаган ходимга ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоб кунида белгиланган тариф ставкасини (лавозим маошини) олти ой учун олинган тариф ставкасидан (лавозим маошидан) ортиқ бўлган барча тўловларнинг олтидан бир қисмига ошириб аниқланади.
Иш вақти нормасини хафтасига 6 кунлик иш вақти нормасидан оламизми ёки 5 кунлик иш куни нормасиданми?
Корхонангизда иш режими беш кунлик иш ҳафтаси тарзида белгиланган бўлса, шу ҳақдаги локал ҳужжатларда, меҳнат шартномаларида ҳам иш вақти тартибини 5 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб белгилайсиз.
Кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар қайси қонун хужжатлари билан тартибга солинади?
Корхона болани парвариш қилиш нафақасини 01.11.2018 йилдан 2018 йил якунигача 368 600 сўм миқдорида тўлаши керакми ёки 405 460 сўмданми?
2019 йил 1 январдан бошлаб болани икки ёшга тўлгунга қадар парваришлаш бўйича нафақа миқдори ҳар йили қатъий белгиланган суммада бўлади.
Юқоридаги ҳолатларда ходимни хизмат сафари, малака оширишга юборишда унинг барча иш жойларида ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш тартиби қандай бўлади? Буйруқни қай тартибда расмийлаштириш керак?
Ўриндошлик бўйича ишлаётган шахс хизмат сафарига юборилганда унинг ўртача иш ҳақи уни хизмат сафарига юборган ташкилотда сақланади.
Юкоридаги ҳолатларда хужжатларни тўғри расмийлаштириш (табел, хизмат сафари, ойлик иш хаки), шунингдек, ойлик иш ҳаки ва хизмат сафари ҳаражатлари қандай ҳисобланади?
Ушбу вазиятда менинг қандай ҳуқуқларим бор?
Иш вақтидан ташқари ишга иш берувчининг ташаббуси талаб қилинади, ва у бу ҳақда буйруқ чиқаради.
Иш берувчининг хатти-ҳаракатлари тўғрими?
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларидан даромад солиғи ушланадими?
Ҳа, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик пайти учун бериладиган нафақадан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушлаб қолинади.