Саволнинг ID си: 10707
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишланган вақтга мутаносиб равишда компенсация ҳисоблашда бироз тушунмовчиликлар келиб чиқмокда. МКнинг 141-моддасига асосан, ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой, деб яхлитланиши, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланиши лозим. Масалан, ходим 18.05.2017 йилда ишга қабул қилинди ҳамда 01.03.2018й. санасида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Юқоридаги нормани икки хил талқин қилиш мумкин. Компенсацияни ҳисоблашда ходим тўлиқ ишлаган ойлар 9 ой: 06.2017-02.2018, 18.05-31.05.2017 гача бўлган даврда 14 календарь куни ва 01.03.2018й. санасини қўшганда 15 календарь куни, яъни компенсацияни ҳисоблашда ойларни 10 ой, деб ҳисоблаш мумкин. Бирок, иккинчи тарафдан 18.05.2017-18.06.2017й. бир ой, 18.06.2017-18.07.2017 бир ой ва х... 18.01.2018-18.02.2018й. бир ой хамда 18.02.2018-01.03.2018й. 12 календарь кун, деб ҳисобланса, компенсация ҳисоблашда ойларни 9 ой, деб олишга тўгғи келади. Иккинчи вариантда, феврал ойининг 28 кундан иборатлиги ҳам компенсацияни ҳисоблашга таъсир қилмокда. Чунки, ходим 01.03.2018й. да эмас, 01.04.2018 й.да ишдан бўшаганда 18.03.2018 -01.04.2018й. давр 15 календарь кунидан иборат бўлиб қолар эди.
Компенсация тўланиши учун ойларни ҳисоблашнинг қайси варианти тўғгри? МКнинг 141-моддасида назарда тутилган "тўлиқ ишланган ойлар сони" ҳар бир тўлиқ календарқ ойига ишорами ёки ходим ишга кирган санадан кейинги ойнинг худди шу санасигачами?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock