Саволнинг ID си: 13600
Муассисимиз (ягона таъсисчимиз) - давлат улуши юқори бўлган банк. Корхонамиз ташкилий-ҳуқуқий шакли - МЧЖ. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини оммавий савдоларда сотиш мажбурий эканлигидан хабардормиз (ВМ 31.12.2009 йилдаги 343-сон қарорига 1-илова). Аммо биз на бюджет ташкилоти, на давлат унитар корхонаси ҳисобланамиз. Бироқ шундай бўлса ҳам банк юристлари корхонамизнинг бирор-бир мулкини (масалан, фойдаланилмаётган асосий воситалар) тўғридан-тўғри шартнома тузган ҳолда сотишимиз мумкин эмас, дея талқин қилишади (бу эса ортиқча харажатларга олиб келади, масалан аукционга тўланадиган хизмат ҳақи). Корхонамиз мулкининг тўғридан-тўғри сотилиши нечоғлик қонунга зид? Масалан, бошқа корхоналарга киритилган улушимизни ҳам аукционда сотишга мажбурмизми?
Оммавий савдолар орқалигина сотув амалга оширилиши мажбурий бўлган ҳолатларни батафсил тушунтириб берсангиз. Бизнинг корхонамиз учун фойдаланилмаётган асосий воситаларни, бино-иншоотларни, бошқа корхоналарга киритилган улушларни ва ҳ.к.ларни тўғридан-тўғри сотувни амалга ошириш учун қонунчиликда тақиқ мавжудми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock