Саволнинг ID си: 14025
“Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 2019 йил 7 майдаги 19-сонидаги "Иш ҳақидан ушлаб қолиш: асослари ва тартиби" мақоласида Мажбурий ижро бюросининг талабига биноан ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан электр энергияси ва табиий газга, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарзни ушлаб қолиш, бунда ушлаб қолинган сумма 2 ЭКИҲдан ошмаслиги кўрсатилган. Бунга асос қилиб 29.05.2017 йилдаги ПФ-5059-сон Фармон, 16.11.2017 йилдаги ПФ-5241-сон Фармон белгиланган. Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 164-моддасида меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш асосларида юқоридаги ҳолатлар назарда тутилмаган."Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуннинг 6-моддасига кўра, Президентнинг фармон ва қарорлари қонуности ҳужжатларидир, Меҳнат кодекси эса қонун билан тасдиқланган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилиши қонунда белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, ПФ-5059 ва ПФ-5241-сон Фармонларни асос қилиб ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг розилигисиз электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарзни ушлаб қолиш қонуний ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock