Саволнинг ID си: 22496
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 51-моддаси 12-хатбошисида қуйидаги қоида белгиланган: “Агар танлаб олинган офертани таклиф қилган иштирокчи нарх сўровини қабул қилмаса ёки рад этса, давлат буюртмачиси ўз хоҳишига кўра мазкур иштирокчи билан шартномани расмийлаштириши ёки ушбу Қонун талабларига мувофиқ бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион ёки энг яхши таклифларни танлаш орқали харидни амалга ошириши мумкин. Бунда жавобгарлик давлат буюртмачисининг зиммасига юклатилади”. Демак, электрон дўкондаги савдода нарх ПҚ-2647 да белгиланган савдо устамаси чегарасидан ошганда жавобгарлик давлат буюртмачиси зиммасида бўлади. Қонуннинг 54-моддаси 3-хатбошисида эса қуйидаги қоида белгиланган: “Аукционни ўтказиш чоғида иштирокчилар аукцион бошланган пайтдан эътиборан ва у тамом бўладиган пайтга қадар бутун муддат ичида нарх бўйича таклифларни чекланмаган миқдорда беришга ҳақли”. Демак, аукцион орқали савдоларда нархлар умуман чегараланмаган.
Қарорлар, фармонлар ва қонунлардаги қоидалар бир-бирига зид келган ҳолларда қонун устувор ҳисобланишини ҳисобга олиб, ПҚ-2647 даги савдо устамаси чегарасидан кўпроқ устама билан товар сотишимиз мумкин, деган фикрга келдик. Бизнинг фикримиз ва юқорида келтирилган зиддиятга фикр билдирсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг