Айнан бир давр ва предмет бўйича солиқ текшируви ўтказилмаслиги

Саволнинг ID си: 26355
Корхонада 2023 йил март ойида 2022 йил январь-декабрь ойларидаги ҚҚС ва фойда солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган. Бундан аввал 2022 йилнинг ноябрь ойида 2022 йил январь-сентябрь ойларидаги ҚҚС ва фойда солиғи тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши камерал солиқ текширувидан ўтказилган эди. Жорий камерал солиқ текширувида корхона томонидан сотилган маҳсулотларнинг пул тушуми товар айланмасида акс эттирилганлиги ва ҳақиқатда товарлар етказилганлиги текширилган. Бундан аввалги камерал солиқ текширувида корхонанинг ЭҲФлари билан ҳисоботлардаги кўрсаткичлари солиштирилган ҳолда текширилган эди. Президентнинг 2022 йил 13 сентябрдаги Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибири такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги № ПҚ-374-сон Қарори 3-бандида назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслиги, Қарорга илованинг 28-бандида эса текширувни ўтказаётган назорат қилувчи орган томонидан илгари текширилган фаолият даври, предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказилмаслиги белгиланган.
Ушбу қарорда айтиб ўтилган «предмети» тушунчасини қандай изоҳлаш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock