Саволнинг ID си: 9643
Корхонамиз 2017 йил апрел ойида ташкил топган. Корхонамизнинг асосий фаолияти калава ип йигириш. 2017 йилнинг апрел ойидан июль ойигача пахта толасини чет эл валютаси АҚШ долларида сотиб олар эдик. 2017 йил май ойида пахта толаси сотиб олиш учун банкдан 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида чет эл валютасида кредит олинган. 2017 йил сентябрь ойида курс фарқини кескин ошиши ҳисобидан катта миқдордаги манфий курс фарқи юзага келмоқда. Яъни, корхонанинг валюта ҳисобракамидаги валюта қолдиғи ҳисобидан мусбат курс фарқи - 1 722 867 456,55 сўмни (Дт 5210 Кт 9540), валютада олинган банк кредити хисобидан манфий курс фарки - 4 108 400 000 сўмни (Дт 9610 Кт 6810) ташкил этмоқда. Ушбу курс фарқлари ўртасидаги катта миқдордаги манфий курс фарқи ҳосил бўлиши натижасида корхонанинг якуний молиявий натижаси зарар билан чиқмоқда. Корхонага 2017 йил апрел-июль ойида сотиб олинган 1 кг пахта толасининг ўртача нархи - 5500 сўмни ташкил этиб, ҳозирда пахта толаси сўмда сотиб олинаётганлиги сабабли, 1 кг пахта толасининг ўртача нархи 12 000 сўмни ташкил этади. Корхонанинг молиявий натижаси катта миқдордаги зарар бўлмаслиги учун чет эл валютасида олинган пахта толаси хом ашёсини қайта баҳолаб, молиявий натижада акс эттириш мумкинми? Масалан 1 кг пахта толасини 5500 сумдан олинган булса, шуни 10 000 сўм ёки 12 000 сўм қилиб қайта баҳолаш мумкинми?
1. Корхонанинг мусбат ва манфий курс фарқлари ягона солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади? Корхонанинг мусбат курс фарқи ягона солиққа тортиладими? Манфий курс фарқичи? 2. Чет эл валютасида сотиб олинган хом ашёларни қайта баҳолаб, уларга янги нарх белгилаш мумкинми? Ушбу қайта баҳоланган қиймат солиққа тортиладими? Хом ашёларни қайта баҳолаш кандай хужжатлар билан расмийлаштирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock