Жавоб берамиз

Фуқароларга биометрик паспорт бериш

Мен Ўзбекистон фуқаросиман. Муддати ўтган эски намунадаги паспортга эгаман, Визалар ва рухсатномалар бериш бўлимининг хорижга чиқиш стикерининг ҳам муддати ўтган. Ўзбекистонга муддати ўтиб кетган паспорт билан қайтган Ўзбекистон фуқароларига бундан кейин мазкур бўлимнинг стикери берилмас экан деб эшитдим. Бу қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланмайдими? Янги биометрик паспорт олгандан кейин мен мазкур бўлим стикерини расмийлаштира оламанми?


Саволингизда кўрсатилган қоидалар қонун ҳужжатларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) мавжуд бўлиб, унда чет элга бориш ҳуқуқини чеклов чораларининг рўйхати назарда тутилган.

Кўчмас мулк сотиб олишда (сотишда) эски намунадаги паспорт амал қиладими? Эски паспорт бўйича квартирани расмийлаштиришни рад этиш ҳуқуқига эгамилар?


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги (эски намунадаги) паспорти ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома 2015 йил 31 декабргача ҳақиқийдир.

Углига паспорт олишида шу маълумотнома тугри талаб килинганми?


Паспорт булинмаси ходимининг узи маълумотларни суровнома юбориш оркали аниклаб олиши лозим.

Паспортни алмаштириш учун Ўзбекистонга келишим шартми? Ёки буни мен ҳисобда турган консулхонада амалга оширса бўладими?


Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга кўра фуқаро биометрик паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги ички ишлар органларининг хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (ХЧКваФРБ) ёки консуллик рўйхатида турадиган жойидаги ЎзР ТИВ консуллик бошқармасига (ЎзРнинг хориждаги консуллик муассасасига) мурожаат этиши мумкин.

1997 йилда тугилган, хозирда укувчи булиб укиетган укамга паспорт олиш учун жарима тулашим керакми?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Кореяга иш визаси бўйича келган эдим. Мен Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонасида консуллик рўйхатида туришим керакми? Элчихонада биометрик паспорт олишим мумкинми?


Сиз консуллик рўйхатида туришингиз керак эди. Белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетган, шунингдек вақтинча хорижда бўладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

17 ёшдан 18 ёш оралиғидаги биринчи маротаба паспорт олаётган фуқаро у ёки бу қонун бузилиши учун маъмурий жазо- жаримага тортиладими? Агар тортилса, канча микдорда?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши - энг кам иш ҳақи (матнда-ЭКИҲ) нинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

АҚШда бўлганимда Ўзбекистондаги квартирамни ишончнома асосида сотдим. Мени суд орқали иштирокимсиз уй дафтаридан ўчиришди.


- Ҳозир АҚШда бўлганингиз боис 6 ой мобайнида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасида (Нью-Йорк шаҳри ёки Вашингтон шаҳри) вақтинчалик консуллик ҳисобида туришингиз шарт.

Биометрик паспортнинг амал қилиш муддати (10 йил) тугаганидан сўнг қанча вақт ўтганидан кейин уни, жарима тўламасдан, янгисига алмаштириш мумкин?


- Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 7-бандига мувофиқ амал қилиш муддати тугаганидан кейин паспортни алмаштириш учун сиз 1 ойдан кечиктирмай доимий яшаш жойингиздаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига ёки борган мамлакатингиздаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилишингиз керак.

Чет элда яшовчи ЎзР фуқароси доимий рўйхатда турмасдан Ўзбекистонда эски паспортни биометрик паспортга алмаштирганда унга вақтинчалик рўйхатга қўйиш қайд этиладими?


- Ҳозир АҚШда бўлганингиз боис 6 ой мобайнида Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонасида (Нью-Йорк шаҳри ёки Вашингтон шаҳри) вақтинчалик консуллик ҳисобига туришингиз шарт. Ўзбекистонга қайтгач, сиз ўчириш жойидаги хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига мурожаат қилишингиз керак, бу ерда эски намунадаги паспортингизга суднинг ҳал қилув қарорига кўра ўчириш штампини қўядилар.

Muddati o'tgan stiker uchun ma'muriy javobgarlik bormi va eski pasport bilan boshqa davlatga o'tsam bo'ladimi??

Мен турмуш ўртоғим билан Ўзбекистонда туғилганмиз, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳисобланамиз. 1997 йилда мен ҳомиладор ҳолимда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасига қариндошларимникига бордим. Ўғлим Ўзбекистон фуқароси ҳисобланадими ва у биометрик паспорт олиши мумкинми?

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, 1991 йил сентябрдан Ўзбекистонда яшайман. Ҳозир паспортни биометрик паспортга алмаштириш чоғида мендан 1, 16 ва 17-шаклларни топишни талаб қилишяпти. Мен ушбу ҳужжатларни қаердан топаман?

Агарда онам бутун умр Ўзбекистонда яшаган бўлса, паспорт бўлими ходимлари ЎзР фуқаролигидан маҳрум қилишлари мумкинми?

Хориждан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олишни хоҳлашади. Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?