Жавоб берамиз

Фуқароларга биометрик паспорт бериш

Киши фуқароликдан чиққандан кейин яшаш гувоҳномасини қандай асосда олиши мумкин?

Катталар ва 16 ёшга тўлмаган болалар, республикадан ташқарига чиқиб кетаётган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини қандай қилиб олишлари мумкин? Бунинг учун ички ишлар органларига қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?

Ўзбекистоннинг ҳозирги тарихига жуда қизиқаман. Ўзбекистон Республикасининг миллий паспорти қачон пайдо бўлганлиги ва у биометрик паспортдан нимаси билан фарқ қилишини билишни хоҳлардим. Бундай паспорт жорий этилган пайтда у ҳаммага бериладими?

Хориждан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олишни хоҳлашади. Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

Мен 17 ёшдаман, паспорт олганман, бироқ миллатимни, фамилиям, исми-шарифимни ўзгартирмоқчиман. Бунинг учун қандай қоидалар мавжуд?


Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганида, фуқаро маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Мен паспортимни йўқотиб қўйдим. Менга жарима солинадими? Қанча вақт мобайнида менга янги паспорт беришлари шарт?


Фуқаро паспортини эҳтиёт қилиб сақлаши шарт.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти қайси ҳолларда, қайси муддатда ва кимлар томонидан алмаштирилиши лозим?


Биометрик паспорт  олиш тартиби   Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низом (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган) билан белгиланган.