Жавоб берамиз

Прописка қилиш

Биз бир мавзеда яшаймиз, бошқасида прописка қилинганмиз (сабаби биз прописка қилинган манзилда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти). Бундай ҳолда биз вақтинча пропискани расмийлаштиришимиз ёки ҳисобга туришимиз шартми?


Агар ҳозирги вақтда квартирангиз таъмирланаётган ва сиз доимий прописка қилинган жойда яшамаётган бўлсангиз, у ҳолда вақтинча яшаётган жойингиздаги милиция таянч пунктининг профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз лозим, у сизни вақтинча ҳисобга қўяди.

Тошкентдаги ишхонамизга Чирчиқда прописка қилинган ва ўша ерда яшовчи ходим ишга киряпти. Аризада у фирмадаги иш куни тугагандан кейин йўналишли транспортда уйга қайтишини кўрсатди. Бундай мутахассисни ишга қабул қилиш мумкинми?


Чирчиқ шаҳрида прописка қилинган кишини ишга қабул қилиш учун уни келган кунидан бошлаб 5 кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктида Тошкент шаҳрида ҳисобга қўйиш керак

Қачон мен Тошкент шаҳрига доимий прописка қилинишим мумкин? Мен Навоийданман. Тошкент шаҳрида менинг уйим бор, у "Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан 10.10.2012 йил санасида рўйхатга олинган.


Муқаддам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган рухсатномалар асосида 2012 йил 15 мартга қадар уй-жой олган, бироқ турли сабабларга кўра прописка қилинмаган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан доимий прописка қилинади.

Фуқаролар ҳамда корхона, ташқилот ва муассасаларнинг мансабдор шахслари томонидан паспорт-виза режими қоидаларига риоя этилиши қандай текширилади?


Ўзбекистонда фуқаролар ва корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар раҳбарлари томонидан паспорт режимини риоя этилишининг назорат қилиш ваколатлари ички ишлар органларига берилган.

Onamni og'ir kasalligini hisobga olib, turar joyi ekologik zonada joylashganini hisobga olib Toshkentga doimiy propiskaga qo'yishni iloji bormi?


14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонунга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига (бундан кейин - Рўйхат) қуйидагилар киради:

Биз хусусий уйда яшаймиз, аммо уй дафтарини йўқотиб қўйдик, нима қилишимиз керак? Бунинг учун жарима назарда тутилганми?


Уй дафтарини тиклаш учун сиз яшаш жойингиздаги паспорт столига уй дафтари йўқолганлиги далили тўғрисида ариза билан шахсан мурожаат қилишингиз ҳамда йўқолган уй дафтарида прописка қилинган фуқаролар паспортлари ва болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхаларини тақдим этишингиз лозим.

Мен Рўйхатнинг 11-бандига асосан Тошкент вилоятида синглимнинг номидаги уйда доимий рўйхатда тураман. Хотиним ва болаларим ҳозирда мен билан вақтинчалик пропискада яшаб келмоқда. Бошқа вилоятда рўйхатда турувчи хотиним ва болаларимни Тошкент вилоятида яшаб турган турар-жойимга доимий пропискадан ўтказа оламанми?


Мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Агар рафиқам РФ фуқароси бўлса, уни Тошкентдаги пропискага ўтказа оламанми? Бунинг учун нима талаб қилинади?


Агар сиз рафиқангиз билан қонуний никоҳда бўлсангиз, у сиз билан камида бир йил яшагандан кейин, уй-жой майдонингизга доимий прописка қилиниши мумкин.

Қуйидаги масалалар бўйича тушунтириш берсангиз. Менинг қизим МДҲ мамлакатларининг бирида икки йиллик магистратурада ўқияпти.


- Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармони билан тасдиқланган) кўра хорижга ўқиш учун чиққанида доимий яшаш жойидан ўчиш мажбурий эмас.

Тошкентда прописка қилингандан кейин қанча вақт ўтганидан сўнг квартирани ҳадя битими бўйича олиш мумкин? Фақат 3 ой ўтганидан кейин харид қилиш мумкинлигини биламан. Ҳадя қилиш пайтида ҳам шунча муддат амал қиладими?


- Агар олаётган тараф:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган) 2, 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса, башарти Тошкент шаҳри ҳудудида доимий яшаш (лавозимда бўлиш) муддати 3 йилдан кам бўлмаса ва доимий прописка борлиги

Доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органларига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун корхоналар раҳбарларига, турар жой эгаларига нисбатан қандай жавобгарлик чоралари кўрилади?

Ўзимнинг квартирамга прописка қилишлари учун қандай ҳужжатларни тақдим этишим лозим?

Корхонада хизмат автобуси бор, у ходимларни ишга олиб келади ва уйга олиб бориб қўяди. Ходимлар Тошкент вилоятида яшашади. Ушбу ходимлар Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлишлари керакми?

Хориждан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшашга рухсат олишни хоҳлашади. Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

Vудофаа ишлари бўлими ҳарбий ҳисобда туриш қоидалари бузилганлиги учун мени маъмурий жавобгарликка тортди. Мудофаа ишлари бўлими ходимлари ҳақлими?


Ҳа, мудофаа ишлари бўлими ходимлари ҳарбий мажбур шахсни "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг (бундан кейин - Қонун) 44-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий ҳисобини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (бундан кейин - Йўриқнома) 29, 41-бандларини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 235-"Ҳарбий ҳисобдан ўтиш қоидаларини бузиш" моддасининг иккинчи қисми бўйича маъмурий жав