Жавоб берамиз

Прописка қилиш

Мен билан бирга яшайдиган қизим яқинда Россия фуқаросига турмушга чиқди, куёвим яшаш гувоҳномасига ва Тошкентдаги қариндошлари уйида доимий пропискага эга. Табиийки, куёвим уйимизга келиб, меҳмон бўлиб туради. Яшаш жойидаги профилактика инспектори куёвимни квартирамизга рўйхатдан ўтказишни талаб қиляпти, акс ҳолда паспорт режими қоидаларини бузганлик учун жарима солмоқчи. У тўғри айтяптими? Мен унинг талабини бажаришим шартми?

Амаким ҳозиргача собиқ Иттифоқ фуқароси паспортига эга, ҳар ярим йилда унинг вақтинча рўйхатдан ўтказилиш муддати узайтирилади. У республика ҳудудида қандай қилиб доимий пропискадан ўтиши мумкин?

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига дам олиш, даволаниш, ўқишга, узоқ муддатли хизмат сафарларига келадиган фуқароларни қандай қилиб вақтинчалик ҳисобга қўйиш мумкин?

Ўгай онам мени Тошкент шаҳрига прописка қила оладими ёки олдин адамни Тошкент шаҳрига доимий прописка килиб, тўғри шажара бўйича менга прописка қилинадими?

Мен Зангиота туманида қариндошимни уйида дойими рўйхатда тураман, лекин ўз турар жойим уйим йук. Тошкент шахридадаги эса уйим бор ўз акамни номида. Шу уйга дойимий руйхатга қуйишим ва уйимни ўз номимга расмилаштиришим мумкинми? Ота- онам оламдан утган.

Мен ҳамда менинг турмуш ўртоғим Тошкент вилояти Зангиота туманида доимий пропискага эга бўла туриб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшашимиз учун турган жойимиз буйича хисобга олинишимиз керакми ёки йўқми(вактинчалик прописка)?


Сиз ва турмуш ўртоғингиз Тошкент шаҳрида ҳисобга олинишингиз лозим.